Skip to main content
Yangiliklar

27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни

By 27.06.2020No Comments

Авваламбор, Сиз азиз журналистларни, матбаа ва нашриёт, телевидение, радио соҳасининг жонкуяр ижодкорларини, соҳа фахрийларини 27 июнь — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклаймиз.

Ижод аҳли, айниқса, журналистлар рўй бераётган воқеликка теран кўз билан боқиб, уни ўз ҳаёти ва турмуши билан чамбарчас тасаввур этиб фикрлайдиган жонкуяр инсонлар, қалби қайноқ кишилардир.
Яратувчанлик ва фаровонликни ҳар қадамда таъмин этиш учун зарур бўлган давлат бошқаруви ҳамда халқ ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни айнан мана шу касб эгаларидаги жонкуярлик ва фидойилик тимсолида кўрамиз.
Ижод ва тафаккурнинг таъсирчан муҳитида шаклланиб, элу халқимизнинг манфаати, келажагини кўзлаб амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини ёритишдан толманг деб қоламиз.
Ҳар қандай касб эзгуликка хизмат қилар экан, шубҳасиз, халқ назарида улуғвор, жамият ҳаётида қадрлидир. Шу маънода, зиммангиздаги улкан ва заҳматли меҳнатни улуғлаб, шу касбдан қадр ва шараф топиб юрганингиз Сизга Яратганнинг иноятидир.
Сиз азизларни касб байрамингиз билан яна бир бор қутлар эканмиз, касбингиздан доимо барака топиб юринг, эл назаридан қолманг, деймиз. Оилангиздан фаровонлик, дастурхонингиздан тўкин-сочинлик аримасин.
Барчангизга Ватанимиз равнақини, фарзандлар камолини кўриб яшаш насиб этсин.

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси