Skip to main content
Yangiliklar

26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни

By 26.06.2020No Comments

БМТ Бош Ассамблеясининг 1987 йил 7 декабрдаги резолюциясига биноан ҳар йили 26 июнь – Халқаро гиёҳвандликка қарши кураш куни сифатида нишонланади.

Гиёҳвандлик сайёрамизнинг глобал муаммолардан биридир. Аср вабоси деб баҳоланаётган “оқ ажал” қанчадан-қанча инсонларнинг бахтига зомин бўлаётгани, гиёҳванд моддаларни истеъмол қилишга одатланиш оқибатида ногирон, жисмоний ва ақлий нуқсони бор болалар дунёга келаётгани ҳақида ўйласак, янада сергак тортамиз. Оғунинг қулига айланиб қолаётган замондошларимизни тўғри йўлга қайтариш барчамиз учун фойдалидир. Шундай экан, оилаларимиз тинчлиги, фарзандларимиз келажагига раҳна солаётган, жиддий хавфга айланган гиёҳвандликка қарши биргаликда курашишимиз шарт. Айни кунларда аср вабосига айланган гиёҳвандликка қарши курашиш жамиятимизнинг ҳар бир фуқароси олдида турган муҳим ва долзарб вазифадир. Гиёҳвандлик воситаларининг катта миқдорда етиштирилаётгани ва сайёрамиз бўйлаб шиддат билан тарқалаётгани келажаги учун қайғурадиган ҳар бир миллатни ташвишга солиши, шубҳасиз.

Албатта бу оғунинг қулига айланганларни даволашдан кўра, гиёҳвандликка чалинишнинг олдини олган минг марта афзал. Демак, жамиятда ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик иллатларидан ҳимоя қилиш барчамизнинг инсоний бурчимиздир.

Бугунги кун мунсабати билан Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси мураббийлари, етакчи спортчилар, ёшлар ва мутахассилар учун “Биз гиёҳвандликка қаршимиз” шиори остида онлайн семинар ўтказилади.