Skip to main content
Yangiliklar

Япониялик трамплинчи Гиннеснинг рекордлар китобига кирди

By 11.05.2020No Comments

Трамплиндан сакраш бўйича япониялик таниқли спортчи Нориаки Касай ушбу спорт турида энг кўп стартга чиққан атлет сифатида Генниснинг рекордлар китобидан жой олди.

47 ёшли спортчи фаолияти давомида 569 маротаба Жаҳон кубоги баҳсларида старга чиққан. Бу борада иккинчи кўрсаткич 38 ёшли швейцариялик икки карра Олимпия чемпиони Симон Амманга тегишли бўлиб турибди. Амман шу пайтгача 438 та стартни амалга оширган.

Эътиборлиси, япониялик спортчи бу билан тўхтаб қолмоқчи эмас. “Қария”нинг маълум қилишича, у ўз рекордини 600 тагача чиқармоқчи. Қуйида Касайнинг турли кўрсатчикларда ушбу спортдаги бошқа рекордларини ҳам таништириб ўтамиз:
– Олимпия ўйинларида энг кўп иштирок этган спортчи (1992-2018 йиллар оралиғидаги 8 та Олимпиада);
– Олимпия ўйинларида совриндор бўлган энг ёши катта спортчи (Сочи-2014, кумуш медаль, 41 ёш 254 кунлик);
– Жаҳон кубогида ғалаба қозонган энг ёши катта спортчи (2014/15 йилги мавсум, 42 ёш 5 ойлик);
– Жаҳон кубокларида шоҳсупага кўтарилган энг ёши катта спортчи (2016/17 йилги мавсум, 3-ўрин, 44 ёш 9 ойлик);
– Олимпия ўйинлари (21) ва турли даврлардаги жаҳон чемпионатларида (55) энг кўп стартга чиққан спортчи.

 

olympic.uz