Skip to main content
Yangiliklar

Токиода шифокорларни қўллаб-қувватлашдаги акцияси

By 02.05.2020No Comments

Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинлари ташкилотчилари ҳар куни дунё бўйлаб коронавирус қурбонлари учун жон куйдираётган тиббиёт ходимларига миннатдорчилик билдиришни мақсад қилишди. Бунинг учун «Комадзава» Олимпия хиёбонидаги бинони кўк рангга бўяшга қарор қилинди. Бу бошқа давлатлар билан ўзаро қўллаб-қувватлаш, тушуниш ва бирлашишни англатади. Худди шу ранг Skytree телеминорасида ҳам қўлланилди.

Хиёбондаги минора Япония пойтахтида ўтган 1964 йилги Олимпия ўйинлар шарафига шаҳар ҳокимияти буйруғига биноан қурилган. Ўшанда шу номдаги стадионда футбол мусобақасининг дастлабки ўйинлари, шунингдек, волейбол, хоккей ва кураш бўйича медаллар учун баҳслар ўтказилган.

Маълумки, Токиодаги ХХХII Олимпия ўйинлари пандемия сабабли 2021 йилга қолдирилди.

Токио-2020 ташкилий қўмитаси манбаларидан.

 

olympic.uz