Skip to main content
Yangiliklar

Тик қомат: туғилишдан мактабгача болалар учун ғоялар

By 20.05.2020No Comments

Тўғри қадди-қомат – бу болангиз соғлиғи гаровидир. Шунинг учун унинг қадди-қомати шаклланишини туғилишдан бошлаб кузатиб бориш муҳимдир. Ушбу мақолада боланинг гавдаси тўғри шаклланишига ёрдам берадиган бир нечта машқларни сиз билан баҳам кўрамиз.

Эмизикли болалар учун

Aлбатта, бундай эрта ёшдаги тетиклаштирувчи массаж болаларга қоматни мустаҳкамлашга ёрдам беради. Aсосийси, яхши мутахассисни топиш.

5 ойликдан бошлаб

Фитбол

5 ойдан бошлаб фитболдан фойдаланишингиз мумкин. Болани оҳиста қўйинг ва унинг орқасини ушлаб туринг, тўпни олдинга ва орқага силкитиб олинг, шунда болада умуртқа мушаклари кучаяди.

7-8 ойликда

Самарали ўтириш машқлари. Болани қўлчаларидан ушлаб, кўтаринг ва ўтирғизинг, шунда чақалоқ танадаги ҳолатини бироз мувозанатлашга ҳаракат қилади. Ушбу машқ барча орқа мушаклари ишлашига ёрдам беради.


9-12 ойлигида

Ўтириб-туриш

9-12 ойлик болалар жуда ҳаракатчан, шунинг учун машқлар ҳам ғайратли бўлиши керак. Жисмоний машқларни бажараётганда, бола орқа томонини тўғри ушлаб турганини назорат қилинг.

«Кўприкча»

Жисмоний машқлар орқа ва қорин мушакларини мукаммал даражада мустаҳкамлайди. Уни бошлаш учун сизга чақалоғингизнинг севимли ўйинчоғи керак бўлади. Боланинг тиззаларига уни қўямиз, шунда орқа ва қўллар мувозанатлашади, оёқларини қўлингиз билан ушланг. Биз ундан полда ётган ўйинчоққа боришини сўраймиз. Шу тарзда бир неча марта такрорланг, сўнгра болани чалқанча ўгириб, шунга ўхшаш машқни такрор бажаринг.

1-3 ёшлигида

Бу ёшда болалар учун машғулотлар қувноқроқ бўлиши керак – чунки уларнинг диққатини битта мавзуга қаратиш қийин.

«Товон ва оёқ учи»

Бола билан бирга биринчи навбатда оёқ учида, кейин товонларда юрамиз, унинг орқамиздан тўғри эргашаётганига ишонч ҳосил қилинг.

«Балиқ»

Биз болани уй поли – денгиз, ўзи эса балиқ эканлигини тасаввур қилишига уриниб кўрамиз. Унга сузиш ҳаракатларини бажаришга рухсат беринг.

«Велосипед»

Оммабоп, оддий ва жуда қизиқарли машқ. Чалқанча ётиб, оёқларни юқорига кўтаринг. Бола ўзининг севимли велосипеди педалини босаётгандек тасаввур қилиши керак.

3-5 ёшдан бошлаб

Бу ёшдан бошлаб машқларни бироз мураккаблаштириш тавсия этилади.

«Қайиқ»

Болалар гимнастика гиламчасида ётишади, қўлларига бирон бир нарса берамиз, масалан, тўп. Кейин қўллари ва оёқларини бир вақтнинг ўзида юқорига кўтаришни ва бу ҳолатда тўхтаб туришга ҳаракат қилишини сўраймиз.

«Мушук»

Умуртқа мушакларини мукаммал даражада мустаҳкамлайдиган болаларнинг энг севимли машқи. Болани тўрт оёқлатиб қўямиз ва ундан бу ёввойи ёки қўрқоқ мушук сингари орқасини ярим доира ичида юқорига кўтаришни сўраймиз. Ўйинни мушук товушлари билан қўшиб бажартиринг, шунда болага албатта ёқади.

5-7 ёшда

Юқоридаги барча машқлар бу ёшдаги болалар учун ҳам мос келади. Сиз жисмоний тарбияга «Ҳалинчак» ўйинини қўшишингиз мумкин. Кичкинтой орқаси билан ерга ётади, қўлига тўпни беринг. Кичкинтойга орқасида тўпни беланчакда ўйнагандек ҳаракатлантиришини айтинг.

«Баланс»

Ушбу машқдан фойдаланиб, мувозанатни сақлашни ўрганамиз. Биз боладан гимнастика тўшагида туришини ва болакайга аввал ўнг оёғи ва чап қўлини, кейин ўнг қўли ва чап оёғини кўтаришини айтамиз.

Энг муҳими – бола ота-онасидан ўрнак олишини унутманг, шунинг учун биргаликда машқ бажаришни маслаҳат берамиз.

Манба: https://www.baby.ru/journal/rebenok-pravilnaya-osanka/?utm_referrer=https%3A%2F%2Fzen.yandex.com%2F%3Ffrom%3Dspecial