Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондо бўйича навбатдаги кадетлар ва ўсмирлар ўртасидаги ЖЧ мезбонлари эълон қилинди

By 13.05.2020No Comments

12 май куни Бутунжаҳон таэквондо Федерациясининг Ижроқўм йиғилиши онлайн тарзда бўлиб ўтди. Унда кейинги ва ундан кейинги йилларда бўлиб ўтадиган мусобақаларнинг мезбонлари эълон қилинди.

2021 Кадетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати: София, Болгария.
2022 Ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ва ўсмирлар ўртасидаги Олимпия ўйинларига саралаш мусобақаси: Дакар, Сенегал.
2022 Пумсе бўйича Жаҳон чемпионати: Коян, Корея.
2022 Таэквондо бўйича Жаҳон Гран Приси: Манчестер ва Сингапур

Ижроқўм электрон овоз бериш йўли билан WT рейтинги устави тасдиқланди. Унга кўра таэквондо бўйича Жаҳон чемпионати, WT Гран-при финали ва WT Гран-при серияларининг ҳар бири 2 даражага кўтарилди. Жаҳон чемпионатлари рейтинги 12дан 14га; WT Гран-при финали рейтинги 8дан 10га; WT Гран-при сериялари рейтинги эса 4дан 6га кўтарилди.

Навбатдаги Ижроқўм йиғилиши 12 октябрь куни Софияда, ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати доирасида, бўлиб ўтиши режалаштирилган.