Skip to main content
Yangiliklar

Таэквондо бўйича халқаро мусобақалар августда бошланиши мумкин

By 30.05.2020No Comments

COVID-19 пандемияси туфайли тўхтатилган таэквондо бўйича халқаро мусобақалар август ойида қайта тикланиши мумкин. Бу ҳақда olympic.kz хабар берди.

Олдинроқ Бутунжаҳон таэквондо федерацияси июль ойи охиригача мусобақалар бўлмаслигини эълон қилган эди. Барча мусобақалар ёки қолдирилган, ёки бекор қилинган эди.

Август ойида иккита халқаро мусобақа бўлиб ўтиши кутилмоқда. 5 -10 август кунлари KIM UN YONG CUP мусобақаси бўлиши лозим. 21-23 август оралиғида эса Malaysia Open-2020 турнири белгиланган.