Skip to main content
Yangiliklar

Табата машғулотлари: бу нима дегани?

By 19.05.2020No Comments

Табата машғулотлари – бу юқори интенсивликдаги оралиқ машғулотидир, унинг мақсади минимал вақт ичида максимал ҳаракатлар миқдорини бажаришдир. Табата жуда содда ва универсал услуб бўлгани учун шуғулланувчилар орасида катта шуҳрат қозонган. Ушбу машғулотнинг моҳияти шундаки, дастлабки 20 сонияда иш учун тўлиқ куч бўлиши, кейин 10 сония танаффус талаб қилинади. Яъни 4 дақиқада 8 цикл ўтади ва у бир неча раунд бўлиши мумкин. Раундлар орасида 1-2 дақиқали танаффус мавжуд.

Табата фақат битта машқни ёки эҳтимол бутун комплексни ўз ичига олиши мумкин.

Ушбу машғулотларнинг таъсири чиндан ҳам ҳайратланарли. Улар аниқ ёғ камайтирадиган таъсирга эга. Шубҳасиз, бу озишни истаганлар учун қизиқарли. Шунингдек, Табата машқлари метаболизмни тезлаштиради. Бу жисмоний машқлар 4 дақиқадан сўнг моддалар алмашинуви икки баравар кучаяди ва таъсир ярим соат давом этади.

Юқори суръатли машғулотлардан максимал самарани олиш учун вақтни кузатиб бориш, мушакларни қизитиб олиш ва имкон даражасида кўпроқ машқ бажариш муҳимдир.

Бироқ, бундай машғулот юрак-қон томир касаллиги бўлган одамлар учун, кам углеводли парҳездагилар ва тайёрланмаган бошловчи ҳаваскорлар учун мос емас. Организмни табатага тайёрлашнинг минимал муддати – 2-3 ой. Бу вақт давомида куч ва кардио машқларига эътибор қаратиш лозим.

Ниҳоят, яна бир бор таъкидлаймиз, табата машғулотлари тез озишни, чидамлилигини оширишни ва бир марталик зерикарли машғулотлардан халос бўлишни истаганлар учун жавоб беради.

Табата машғулотига мисол

Манба: https://zen.yandex.ru/media/bodystatus/trenirovka-tabata-chto-eto-takoe-5e11118f86c4a900b11bd215?utm_source=serp