Skip to main content
Yangiliklar

Россиялик 15 ёшли фигурачи Гиннеснинг рекордлар китобидан жой олди

By 26.05.2020No Comments

Фигурали учиш бўйича ёшлар ўртасидаги икки карра жаҳон чемпиони россиялик Александра Трусова яна бир бор Гиннеснинг рекордлар китобига кирди. Спортчи бир сакрашда ҳавода флип машқини 4 бор бажара олган биринчи биринчи аёл спортчилардан бўлди.

Трусова бу машқни 2019 йилнинг 7 декабрь куни якуний Гран-при турнирида бажарган эди. Таъкидлаш жоиз, бу 15 ёшли спортчининг учинчи бор рекордлар китобидан жой олиши бўлди. Саша бунгача тулуп ва лутц машқларини ҳам 1 сакрашда 4 мартадан ижро эта олган.

Келаси ой 16 ёшни қарши оладиган ушбу ёш юлдуз келажакда фигурали учиш спортининг энг ёрқин вакилаларидан бўлиши ва яна бир қатор рекордларни янгилаши кутилмоқда.

olympic.uz