Skip to main content
Yangiliklar

Паралимпия афсонасига ҳайкал ўрнатилди

By 27.05.2020No Comments

Пауэрлифтинг бўйича икки карра Паралимпия ўйинлари чемпиони, эронлик Сиаманд Раҳмонга туғилган шаҳри Ошнавиехда ҳайкал ўрнатилди.

Шаҳарга кираверишда ўрнатилган Сиаманд Раҳмон ҳайкалининг тантанали очилиш маросимида Ошнавиех губернатори ва спортчининг оила аъзолари иштирок этишди.

Сиаманд Раҳмон 2020 йил 1 март куни ўттиз бир ёшида юрак хуружи оқибатида вафот этган эди. Сиаманд оёғи хаста бўлиб туғилгани боис ўз маҳоратини ушбу спортда намойиш этди.

Пауэрлифтинг қироли 2012 йил Лондон, 2016 йил Рио-де-Жанейрода бўлиб ўтган Паралимпия ўйинларида чемпионлик унвонига эга бўлган. Бундан ташқари у сўнгги уч ПараОсиё ўйинларида (Гуанчжоу – 2010, Инчхон–2014 ва Жакарта-2018) учта олтин медални қўлга киритган.

Сиаманд Раҳмоннинг номи 2016 йилдаги Паралимпия ўйинлари мусобақалари тарихига зарҳал ҳарфлар билан битилган. Ўшанда у 310 килограмм натижа билан ўзининг рекордини бирданига 10 килограммга оширишга эришган.

Раҳмон Паралимпия ўйинларининг уч карра чемпиони бўлиш учун “Токио-2020”га тайёргарлик кўраётганида вафот этди. Сиаманд Раҳмон ўзи туғилган Ошнавиех шаҳрида дафн қилинган.