Skip to main content
Yangiliklar

Нима учун онгли бўлиш маҳсулдорликдан кўра муҳимроқ?

By 02.05.2020No Comments

Болалигимиздан бизга шундай уқтирилган – тиришқоқ бўлинг, кўпроқ ишланг, кўпроқ, кўпроқ ва яна кўпроқ! Энди улғайдик ва шунчаки масъулиятли ва ишончли ходим сифатида таассурот қолдириш учун офисда кеча-ю кундуз ишлашимиз мумкин.

 

Aммо амалиёт шуни кўрсатадики, ҳаётнинг ушбу модели доимо сурункали стрессга ва ўзидан норозиликка олиб келади. Камига ижтимоий тармоқлар «оловга ёнилғи» қуйишади. Чунки ҳар доим тармоқларда бошқа одамларнинг муваффақиятларини кўрамиз ва унга интиламиз.

Ҳар доим банд ва серунум бўлиш одати ҳаётдан норозиликнинг асосий манбаи.

Шунинг учун, эсда тутинг – сиз «ишлаш» учун эмас, балки ҳамма нарсани бажариш ва аниқ натижа бериш учун ишлайсиз.

Aгар ўзингизни «босим билан» ишлатилаётгандек ҳис қилсангиз, қуйидагиларни амалга ошириб кўринг:

  • Сайрга чиқинг.

Медитация қилинг.

  • Спорт билан шуғулланинг.
  • Ўзингизнинг севимли машғулотингиз билан шуғулланинг.
  • Бир чашка қаҳва ичинг.

Энг муҳими, ўзингизга кайфиятингиз ва стресс манбаларини англаш имкониятини беринг.

Иш ва чексиз бандлик унинг асосини ташкил этганда ҳаётга нисбатан бундай ёндашув янада оғирроқ эканини биласизми?

Ҳақиқатдан ҳам муҳим нарсани қўлдан беряпсиз!

Оила, дўстлар, муҳаббат, севимли машғулотлар. Яъни, аслида шу нарсалар учун пул ишлаяпсиз. Хулоса қилиб, сизга битта парадоксни мисол сифатида келтирамиз, ўз хулосангизни чиқариб олинг: «У шошқалоқлик ва норозилик билан ҳеч нарса эришмайди, аксинча, худди муҳаббат билан эришилади. У меҳнатидан роҳатланади, ҳар қандай ишдан завқланади. «У ўз маҳсулоти сотилишини ёки бошқа бирон-бир моддий фойда кутмайди, балки ўз ишидан қониқиш билан мукофот олади».

 

olympic.uz