Россиялик теннис маликаси Мария Шарапова карантин ҳолатида нималар билан банд эканини айтди.
“Очиғини айтсам, менга мураббийсиз, унинг кўрсатмаларисиз, хатоларингни тўғрилаб қўйишларисиз машғулот ўтказиш ёқмайди. Охирги икки ойда онлайн-сабоқ олишга кўникдим.
Албатта, катта иштиёқ билан эрталабдан кечгача таом еганимни ҳам тан оламан. Лекин ҳозир организмимга “нагрузка” (юклама) беришим шарт”, – дея Instagram саҳифасида хабар қолдирган Шарапова.
olamsport.com