Skip to main content
Yangiliklar

Маънавият юлдузлари: Яҳё ибн Абу-Мансур (биринчи бўлим)

By 13.05.2020No Comments

Ал-Маъмун юлдузларни кузатишга қарор қилганда, у Яҳё ибн Абу Мансур ва исмлари керакли ҳарфлар тартибида келтириладиган (бошқа) оир гуруҳ олимларга мурожаат этган. Ал-Маъмун уларга кузатув ишларини олиб бориш ва (зарурий) жиҳозларни ўрнатишни топширади. Мазкур олимлар бу ишларни 215—216 ҳижрий (830—832- милодий) йиллари Бағдоднинг аш-Шаммосия минтақаси ва Дамашқ яқинидаги Касийун тоғида амалга оширганлар. Астрономик тажрибалар 218 ҳижрий йилида ал-Маъмун вафоти сабабли тугатилади. Яҳё ибн Абу Мансур Румда вафот этган. У икки таҳрир (нусха)дан иборат «Текширилган зиж», «Мадинат ас-салом (Бағдод) шаҳрининг кенглиги учун (Қуёш) баландлигини соатнинг олтидан бири орқали (ўлчаш) амали» («Китаб ал-ъамал ли судс саъат фи-л-иртифаъ би мадинат ac-салам») асарларининг муаллифидир.

Ибн ан-Надим ҳам Яҳё ибн Абу Мансурнинг таржимаи ҳоли ва авлодларига оид баъзи бир муҳим маълумотларни келтирадики, олим ал-Маъмун аъёнлари орасида бўлиб, аввалига у халифанинг вазири ал-Фадл ибн Саҳл билан алоқада бўлади ва унинг раҳнамолигида астрология билан шуғулланади. Ал-Фадл ибн Саҳл ўлдирилгандан сўнг, халифа ал-Маъмун Яҳёни танлаб олади ва уни оташпарастлик динидан ислом динига ўтишга мажбур этади. Олим баъзи адабиётларда 830, баъзиларида эса 845 йили Tapcyc шаҳрида вафот этган деб кўрсатилади. Унинг жасади Ҳалаб шаҳрининг Қурайшлар қабристонида дафн этилган. Ибн ан-Надимнинг кўрсатишича, Яҳёнинг Муҳаммад, Али, Саъид ва Ҳасан исмли ўғиллари бўлиб, Муҳаммад адабиёт, шеърият ва мусиқадан ташқари астрономия билан ҳам қизиққан. У «Шоирлар ҳақида» китоби муаллифи. Яҳёнинг кейинги ўғли Али эса аввалига ал-Маъмун миршабларининг бошлиғи Исҳоқ ал-Мусъабий ҳузурида фаолият кўрсатади. Сўнг ёзувчи ва муаррих ал-Фатҳ ибн Ҳоқоннинг нусха кўчирувчи котиби бўлиб ишлайди. Жумладан, унинг Хорун ибн Али исмли ўғли ўзининг астрономик жадвалларини тузган ва бу фанга оид жиҳозлар яратиш билан шуғулланган.

т.ф.н. Б. Абдуҳалимов