Skip to main content
Yangiliklar

Корейс халқи энергиясининг сири нимада?

By 29.05.2020No Comments

Ҳеч бўлмаганда бир марта Жанубий Кореяга борганлар ушбу мамлакат кексалари қанчалар фаол эканликларини кўриб, ҳайрон бўлишади. Ишда корейсларга хос бўлган «бўй бермас» ритмга бардош бера олиш учун улар шундай қилиши кераклиги аниқ, аммо сабаб фақат бунгагина боғлиқ эмас.

Бу қадим давлат маданиятига қисқа экскурсиядан сўнг, ярим орол аҳолиси умрининг охиригача яхши жисмоний ҳолатда бўлишининг бир қанча сабабларини аниқланди.

1. Инфратузилма

Бирор киши яхши ишлаши учун, аввало, унга барча зарур шароитларни яратиш керак. Бу оддий ҳақиқатни бутун мамлакат тушунади. Корея шаҳарларидаги кўчаларни сайр қилиб, очиқ осмон остидаги фитнес-заллари сонидан ҳайратда қоласиз. Улар қарийб ҳар бир хиёбонда ва ҳовлида мавжуд. Энг қизиғи шундаки, ушбу майдонлар доимо фитнесс билан шуғулланадиган одамлар билан гавжум. Яна бир жиҳати, ушбу майдонларнинг асосий контингенти 60 ёшдан ошган кишилардир.

2. Aнъаналар

Aгар Кореянинг географияси билан таниш бўлсангиз, унда унинг универсаллиги ва гўё Янги Зеландия табиатини эслатишини биласиз. Aжойиб ландшафтлар, баҳор, ёз ва ҳатто кузда энг ёқимли об-ҳаво корейсларга тарихан кўп вақтини очиқ сайрларда, «хайкинг» ва кемпингларда ўтказишга ўргатган. Одат эса, англаганингиздек, мураккаб ишдир!

3. Овқатланиш

Корея маданияти рационининг асоси сабзавот, гуруч ва денгиз маҳсулотлари ҳисобланади. Яъни, организм энг осон ҳазм қиладиган маҳсулотлар, бу токсин шаклида танада тўпланмайдиган тановул маҳсулотларидир.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/korea/pochemu-koreicy-polny-sil-do-samoi-starosti-5e6e882653be0d0a19b247f9