Skip to main content
Yangiliklar

Ишга қайтиш учун ходимларни қандай тайёрлаш керак?

By 19.05.2020No Comments

Ўз-ўзини изоляция қилиш режими бекор қилингандан сўнг, одамлар ўз иш жойларига қайтишни бошлайдилар, аммо коронавирус инфекцияси хавфи эса сақланиб қолади. Шу сабабли, компаниялар ходимларни ва уларнинг мижозларини ҳимоя қилиш учун бир қатор чораларни кўришлари керак. Ҳозирги кунда кўпчилик ходимлар уйдан ишлашяпти, лекин ўзини изоляция қилиш режими сусайганда ёки бекор қилинса, дарҳол қайтиб келишга ҳожат йўқ. Буни ходимларга бўлган эҳтиёж ва мижозлар талабини баҳолангандан кейин босқичма-босқич бажариш лозим.
Қуйида компанияларга иш жойларида хавфсизликни осонроқ таъминлаш ва COVID-19 инфекциясини олдини олишга ёрдам берадиган комплекс чора-тадбирлар келтирилган.

1. Жамоани ажратиш
• Ходимлар орасидаги масофа. Баъзи Volkswagen заводларида ишлаб чиқариш қайта жиҳозланди, шунда ишчилар ўртасида 1,5 метр масофа сақланиб қолди. Материаллар ва асбобларни қўлдан-қўлга ўтказишга тақиқ қўйилди. AҚШдаги Ford заводларида ишчилар махсус «ақлли билакузуклар» тақдилар, одамлар бир-бирларига 2 метрдан яқинроқ яқинлашганда улар тебранишни бошлайди.
• Майдонни ҳудудлаш. Хонани зоналарга ажратиш ва улар орасида ходимларнинг минимал ҳаракатланишини таъминлаш керак.
• Вахта режими. Масалан, ходимларни икки гуруҳга бўлиш, улар офисга навбат билан борадилар ва дезинфекция куни уйдан ишлашади.
Овқатланиш пайтида ажралиш. Тушлик танаффуслари ҳар бир бирлик учун ҳар хил вақтда бўлиши керак. Шундай қилиб, минимал миқдордаги одамлар овқатланиш жойида кесишадилар.

2. Гигиена
Компаниялар ходимларни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашлари, шунингдек, қўлларини тез-тез ювиб туришлари ва оддий нарсаларни ишлатмасликлари керак.
Барча жисмлар сиртини мунтазам равишда санитар қайта ишлаш ва хоналарни шамоллатиш керак.

3. Ташқи алоқалар хавфсизлиги
Ходимларнинг хавфсизлиги учун уларнинг ташқи алоқаларини қисқартириш, хусусан, ташрифларни чеклаш ва хизмат сафарларидан бош тортиш керак. Хизмат автобуслари ижтимоий масофаланган ҳолда, чекланган миқдордаги йўловчиларни ташиши керак. Шахсий автомобил ёки таксидан фойдаланиш имконияти ходимларни ташиш масаласида энг яхши ечим бўлади.

4. Беморларни аниқлаш
Компаниялар COVID-19 аломатларини ўз вақтида аниқлаш учун барча ходимлари соғлиғини диққат билан кузатиб боришлари керак. Инфрақизил термометр ёрдамида ходимларнинг кун давомида ҳароратини кузатиш керак. Баъзи ҳолларда, COVID-19 учун тестларни ўтказинг.

5. Aгар бирор киши касал бўлиб қолса, ҳаракатлар кетма-кетлиги
Офисда бемор ишчиларни аниқлаш схемаси ишлаб чиқилиши керак. Ходимни аломатлар билан изоляция қилиш учун алоҳида хонани ажратиш ва уни шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш керак ва асоратлар юзага келганда унга тиббий ёрдам кўрсатиш керак. Масалан, қуруқ нонушта (сухой завтрак) ишлаб чиқарувчи америкалик тадбиркор бемор билан алоқа қилганларнинг барчаси хавф ҳолатига тушиб қолса, қайси ходимни алмаштиришни олдиндан аниқлайди. Жанубий Кореяда жамоат жойларида беморлар ёнида бўлганларнинг ҳаммаси тестдан ўтказилади.
Хулоса қилиб айтганда, энг муҳими – мулоқот ҳақида ўйлаш керак. Ходимлар билан мунтазам тушунтириш ишлари ўтказилиши керак. Шошилинч равишда барча санитария меъёрларига риоя қилиш зарурлигини тушунтириш муҳимдир. Ўрнатилган мулоқот орқали ходимларингиз кўриладиган чораларга нисбатан онгли ва сезгир бўладилар.
Карантинга риоя қилинг ва соғлом бўлинг.

Манба: https://www.vedomosti.ru/management/blogs/2020/05/13/830159-podgotovit-personal-vozvrascheniyu-mesta