Халқаро волейбол федерацияси (FIVB) коронавирусдан зарар кўрган профессионал волейболчилар ҳамда соҳил волейболи ўйинчиларига қисқа муддатли ёрдам кўрсатиш учун Спортчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилди. FIVB президенти Ари Граса, FIVB Спортчилар комиссиясининг ташаббуси ҳамда FIVB Ижроия қўмитасининг маъқуллаши асосида FIVB тадбирлари кечиктирилганлиги оқибатида молиявий қийинчиликларга дуч келган спортчилар қўллаб-қувватланади.
Спортчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳозирги пайтда энг зарурат бўлган нарсаларни, шу жумладан, озиқ-овқат ва бошқа товарларни сотиб олишга, оила аъзоларини таъминлашга қурби етмаётган спортчилар учун мўлжалланган. Ҳозирги вазиятнинг глобал хусусиятга эга эканлиги ҳисобга олинган ҳолда ёрдам кўрсатиш ҳар бир ҳолат синчиклаб ўрганиб чиқиш орқали амалга оширилади.
Спортчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағларини адолатли тақсимлаш мақсадида буюртмалар бериш онлайн тартибида шаффофлик билан амалга оширилади. Бу таркибига FIVB раҳбарлари, FIVBнинг Спортчилар ишлари бўйича комиссияси ва FIVB командаси кирадиган махсус Мақсадли гуруҳ раҳбарлигида амалга оширилади. Ушбу Мақсадли гуруҳ буюртмаларни баҳолаш, уларнинг ўрнатилган мезонларга мувофиқлигини текшириш ва жамғарма ҳозирги пайтда ўзининг асосий эҳтиёжларини қондиришга қурби етмаётганлар учун ёрдам кўрсатилиши учун масъулдир.
FIVBнинг Спортчиларни қўллаб-қувватлаш жамғармасига мурожаат қиладиган спортчилар уларнинг буюртмасини баҳолаш мақсадида бу буюртмаларни кўриб чиқишга жавоб бериши талабларига мувофиқ бўлиши керак. Бунда буюртмаларнинг ижобий баҳоланиши мезонлари спортчиларнинг халқаро ва миллий даражада жазоланмаганлиги, допингга қарши қоидаларнинг бузмаганлиги ҳамда 2018-2019 йиллардаги мавсумларда FIVB тадбирларида иштирок этишнинг энг кам миқдорига эга бўлишлари, шунингдек бошқа талабларни қамраб олади.
Бундан ташқари, глобал коронавирус инқирози давом этаётганлиги муносабати билан спортчиларда молиялаштиришга буюртма бериш учун етарли вақт бўлиши мақсадида буюртмалар 2020 йил 26 майдан 2020 йил 23 июнгача берилиши мумкин.