Skip to main content
Yangiliklar

“Хабибнинг отасига 10 кун давомида Доғистонда деярли қарашмади”

By 21.05.2020No Comments

Хабарингиз бор, Хабиб Нурмагомедовнинг отаси бир неча кундан бери Москвадаги клиникаларнинг бирида коронавирусдан даволанмоқда.
Ҳозирча 57 ёшли Абдулманап Нурмагомедов кома ҳолатида қоляпти ва сунъий нафас олиш ускунасига улаб қўйилган. Fight Nights Global промоутерлик компанияси раҳбари Камил Гаджиевнинг айтишича, Абдулманап Нурмагомедовга Доғистондаги шифохонада деярли қарашмаган.

“Доғистондаги касалхоналар коронавирусга қарши кураш учун тайёр эмасди. Абдулманап 10 кунга яқин Доғистондаги шифохонада қолган бўлса, унга тайинли қарашгани йўқ. Бу шифокорларнинг айби эмас. Доғистонда керакли тиббий ускуналар йўқ. Аксига олиб, унинг юрагида ҳам муаммоси бор эди. Касалликни кўтара олмагани учун вазият жиддийлашиб кетди. COVID биринчи зарбани айнан инсоннинг касал органига беради. Мендаги маълумотга кўра, Абдулманап сунъий нафас олиш ускунасига улаб қўйилган ва афсуски, ҳозирча ижобий томонга ўзгариш кўринмаяпти”, — дея Гаджиевнинг сўзларини келтирмоқда “Спорт-экспресс” нашри.