Skip to main content
Yangiliklar

Флойд Мейвезер: Пакьяо ортидан қувлашни бас қилинглар!

By 13.05.2020No Comments

Бокс афсонаси Флойд Мейвезер ёш авлод боксчиларига ярим ўрта вазн тоифасида WBА чемпиони Мэнни Пакьяонинг ортидан қувлашни бас қилишларини маслаҳат берди.
“Мэнни исталган ғаройиб ишларни амалга оширишга қодир. Унга ҳеч қандай адоватим йўқ. Баъзан ёш боксчиларнинг гапларини эшитиб хафа бўлиб кетаман. Улар Мэннига қарши жанг қилишни исташади.

У ҳозирда 41 ёшда. Унинг ортидан қувлашни бас қилиб, аксинча, ўзаро жанг қилишларини истайман. Пакьяо эса ўзи истаган рақибига қарши рингга кўтарилсин”, – деди Мейвезер.

olamsport.com