Skip to main content
Yangiliklar

Фитнес- парҳез: спорт залда озиш учун нима қилиш керак?

By 01.05.2020No Comments

Фитнес-парҳез: нима ейиш керак?
Фитнес-парҳезнинг иккита бош қаҳрамони бор — углеводлар (карбо) ва оқсиллар.
Углеводлар — танани қувват ва мия, асабларни эса озуқа билан таъминлайди. Танада карбо захиралари гликогенлар (ҳайвон крахмали) кўринишида мушакларда ва жигарда сақланади ва машқ қилиш пайтида фаоллик билан сарфланади.

Фитнес-парҳез учун карбонинг энг мукаммал манбалари — сингиши давомли бўлган углеводлар. Бу бутун донлар ва унинг маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар — қувватнинг бир текисда келиб тушишини таъминлайдиган ва секин ҳазм бўладиган ҳамма озиқ-овқатлар.

Оқсиллар фитнес-парҳезда мушаклар учун «ғиштлар» ролини ўйнайди: қизиш, ишлаш ва сарф қилиш жараёнида мушаклар оқсилларни синтезлаш учун аминокислоталар порсиясини талаб қилади.

Фитнес-парҳезда ёғлар — диққат ва назоратни талаб этувчи савол.

Фитнес-таомномада ёғ кислоталарининг тенги йўқ — улар кардиоваскуляр, марказий асаб ва эндокрин тизимлари учун жуда зарур, тўқималарнинг эластиклигини таъминлайди, ҳужайраларнинг бўлинишида қатнашади, ёғ эритувчи витаминлар учун сақловчи ва кўчирувчи муҳит сифатида хизмат қилади.

Ва, албатта, сув ҳақида унутманг. Фитнес-парҳезнинг фаол озиш босқичида у ҳаводек зарур — сув ёрдамида оқсиллар ва ёғларнинг парчаланган маҳсулотлари, токсинлар чиқиб кетади. Сув мушакларни кислород билан таъминлашга ёрдам беради.

Лоҳаслик, оғиз қуриши, кайфиятнинг кескин тушиб кетиши сув етишмаслигининг аломатлари бўлиши ҳам мумкин!

Манба: Daryo.uz