Skip to main content
Yangiliklar

Қандай қилиб ўзингизни муваффақиятга ундашингиз мумкин?

By 26.05.2020No Comments

Ҳар бир киши бирор иш қилиши кераклигини тушунадиган ҳолат бўлади, лекин сиз умуман буни қилишни хоҳламайсиз. Ичингизда ожизлик ва демотивация мавжуд. Бугун сизга айтиб берадиган қоидалар бундай ички ҳолатни енгишга ва муваффақият сари бошлашга ёрдам беради.

1. Мақсадларингизни ёзинг

Бу мажбурий элемент, фақат шу тарзда сиз мақсадларни энг лўнда ва аниқ белгилаб олишингиз мумкин. Бундан ташқари, қоғозда ҳамма нарса фикрлардан кўра яққол кўринади.

2. Режа

Сиз у ёки бу мақсадга эришишингиз белгиланган муддатни аниқланг. Aгар у катта бўлса, уни бир нечта кичик қисмларга ажратинг ва режага ҳам қўшинг.

3. Руҳлантирувчи таржимаи ҳоллар билан танишинг

Биз нафақат ўзимизни мақсадларга эришишга ундаймиз, балки бирор нарсага эришган кишиларни ҳам ўрганамиз. Ижтимоий тармоқларда бундай инсонлар саҳифасига обуна бўлинг, қоидаларига амал қилинг, иложи бўлса, улар билан гаплашинг ва ўзини қандай қувватлантираётганини кўринг.

4. Ҳасад қилинг

Яхши маънода ҳасад қилинг, рақобатлашинг, шунда муваффақият сари мотивация янада ошади.

5. Яхши нарсаларни ўйланг

Aйниқса, сиз янги вазифани бажаришни бошлаган пайтларда. Ўтмишда қандай қийин ишларни енгиб ўтганингизни эсланг, бу сизга ҳам илҳом беради.

6. Ўрганинг

Ўзингиз хоҳлаган ҳамма нарсани билиб олинг. Кераксиз нарса йўқ ва кенгайтирилган дунёқараш ҳеч кимга зарар бермади.

7. Бажарилган иш учун ўзингизни мақтанг.

Ҳатто кичик мукофот ҳам сизни мақсадга эришишга ундайди. Фақат у қандай бўлишини ҳал қилинг.

olympic.uz