Skip to main content
Yangiliklar

Қандай қилиб таълим узлуксизлигини таъминлаш ва ҳар куни янги билимларга эга бўлиш керак?

By 11.05.2020No Comments

Муваффақият ўз-ўзидан пайдо бўлмайди. Бу камроқ даражада табиат сизга берган инъоми – бахтнинг 100ликдан атиги 10 фоизига боғлиқ. Хўш, қолган 90 фоизи-чи? Тўғри, бу ҳар куни ишлаш ва касбий маҳоратингизни доимий равишда оширишга боғлиқ. Буни ўзларининг мартаба чўққисига чиқишга муваффақ бўлган машҳур кишилар ҳикоялари ҳам тасдиқлайди. Барчаси бунга тасодифан эмас, балки тинимсиз меҳнат туфайли эришишди. Бундан келиб чиқадики, бунинг учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширган ҳар қандай киши муваффақият қозониши мумкин. Aсосийси, тўғри йўналишни танлаш ва ўқув жараёнини тизимлаштириш.

Бунинг учун қайси машғулот усули сиз учун энг мақбули бўлишини ҳал қилинг. Хўш, кейин муносибларидан мосини танланг:

1. Эшитиш – маълумотни қулоқ орқали яхши қабул қиладиганлар учун энг самарали. Aгар ушбу усул сизга мос бўлса, подкастлар ва аудиокитобларни тинглашга ҳаракат қилинг.
2. Кинестетик – бундай одамлар тезроқ ўрганиш учун амалий тажрибага эга бўлишлари керак.
3. Визуал – визуаллар расмлар, графикалар, видео ва диаграммалардаги маълумотларни яхшироқ қабул қилади.
4. Ўқиш ва ёзиш – ўқиш жараёнида тезроқ ўрганадиганлар.

Ўрганиш услубига қарор қилиб, сиз билимдонлик билан тақсимлашингиз керак. Яъни таймингни кўпроқ улгурадиган ва камроқ энергия сарфлайдиган тарзда ташкил қилиш лозим. Қизиқарли мавзулар ёки кўникмалар рўйхатини тузиш бунга ёрдам бериши мумкин. Улар орасида энг муҳимлари аниқланади ва аҳамияти бўйича жойлаштирилади.

Aммо устувор йўналишни қандай тушуниш керак ва нимани маълум муддатга кечиктириш мумкин? Ўзингизга бир нечта оддий савол беринг:

• У менга мартаба пиллапоясидан кўтарилишимга ёрдам берадими?
• Ушбу мавзу ёки машғулот мени бошқа нарсаларга қараганда кўпроқ вақт ажратишга мажбур қиладими?
• Менга ўрганиш қанчалик қийин бўлади?

Рўйхатни ортиқча бойитманг! Сизга диққатни жамлаш учун атиги икки ёки уч фикр кифоя қилади. Ишингиз ва ҳар қандай соҳада муваффақиятга таъсир қилмайдиган вазифаларни олиб ташлаш яхшидир. Ёки жуда кўп вақт талаб қиладиган нарсалардан ҳам воз кечиш керак. Масалан, чет элга кетишни режалаштирмаётган бўлсангиз ва касбингиз туризм, меҳмонхона бизнеси ва таржимонлик хизматлари билан боғлиқ бўлмаса, чет тилини ўрганишга киришмаслигингиз керак. Бундай фаолият узоқ вақт жиддий ёндашувни ва, энг муҳими, аниқ мотивация мавжудлигини талаб қилади. Бу чарчаган ёки толиққанимизда ҳамма нарсадан воз кечишга ёрдам беради. Сизга нима учун кераклигини тушуниш ҳар доим ушбу қийин дақиқаларда омон қолишга ёрдам беради.

Сиз нимани ва қандай ўқишни ўрганганингиздан сўнг, энг яхши манбаларни топишга шошилинг. Ва бу “Google”дан излаш керак дегани эмас. Сизга зарур соҳадаги мутахассисдан олган шахсий сабоқлар сиз учун янада самаралироқ бўлиши мумкин. Ҳеч бўлмаганда, унинг тажрибасига таянган ҳолда фойдали манбалар ҳақида маслаҳат бериш унга қийин бўлмайди.

Ўзингизни ҳаддан ортиқ қийнаманг . Мия чалғиган ва дам олиб бўлгандан сўнг янги маълумотларни олиш ва кейинчалик бу ҳақда ўйлаш учун кунига бир неча соат етади. Айтишларича, янги билим олиш учун энг яхши фурсат – ётишдан бир соат олдинги вақтдир. Онг бўшашади, уйқуда қайта юклайди ва эрталаб бу фикрларимиз ва психологик таҳлилимиз натижа беради. Қайта ўқишдан, кўриб чиқишдан ва қилган ишингизга қайтишдан қўрқманг. Турли ёшда бир хил нарсаларга турлича қараймиз. Фикримиз ва идрокимиз ўзгариб бормоқда. Ҳа, аллақачон унутган нарсамизни ёдга олиш ҳар доим ёқимли ва фойдалидир.

olympic.uz