Skip to main content
Yangiliklar

Ҳаммаси яхши эмасми? Олимлар қайси ишдан мия фаолияти пасайишини аниқлашди

By 28.05.2020No Comments

«Мен бу ишда соқовман» – бу ҳақда сиз ёки ўзингиз биладиган одам шундай дегандир. Нима учун баъзи бир вазифаларни бажараётганда, хижолат тортамиз? Бир неча ой, йиллар давомида доимо қилишимиз керак бўлган ўзимиз ёқтирмайдиган ишда ўтирганимизда миямиз турғунлашади.

Миямиз таназзулга юз тутмаслиги учун доимий машғулотларга муҳтож. Ишда эса одам кўп вақтини сарфлайди. Миянгизга салбий таъсир кўрсатадиган ва уни «пасайишига» олиб келадиган касблар борлиги ҳақида ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

Келинг, улардан баъзиларини кўриб чиқамиз:

– тилшунослар ва таржимонлар. Ўз ишини олиб боришда улар ҳеч қандай мантиқий фикрламайдилар, аксарият ҳолларда улар эътибор ва хотираларидан фойдаланадилар.

– такси ҳайдовчилари. Шуни таъкидлаш керакки, навигаторни ишлатадиган ҳайдовчилар мияси машқ қилмайди, уларнинг калласида маршрутларни қуриш имкониятини эътиборсиз қолдириб, мияни сусайтиряпти.

– шахматчилар. Ажабланяпсизми? Олимлар 20 та машҳур шахматчининг миясини сканерлашди ва визуал маълумотларни идрок этишди. Натижада қарорларни қабул қилиш тезлиги учун жавоб берадиган миянинг баъзи соҳалари ҳажми сезиларли даражада пасайганлигини аниқладилар.

– дастурчилар. Ҳа, ҳа, бу касб миямизнинг айрим қисмларига ҳам салбий таъсир қилади. Гап шундаки, иш жараёнида дастурчилар мантиқий фикрлашга жавоб берадиган бўлимларга мурожаат қилмайди, аммо уларда хотира ва аналитик фикрлашга жавоб берадиган ривожланган бўлимлар мавжуд.

Юқоридагилардан келиб чиқадиган хулоса – миянгизни бир текис ишлатишни унутманг. Бир маромдаги, одатий иш билан шуғулланиб, бошқа бўлимларни жалб қилмасдан, миямизни автомат ишлашга ўргатамиз ва охир-оқибат сўна бошлайди.

Мияга қандай ёрдам бериш керак?

Сканвордларни ечишга одатланинг, чет тилларини ўрганинг ва тоза ҳавога тез-тез чивиб туринг. Буларнинг бари комплексда миянгизни самарали машқ қилдиради.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/wikium/vse-li-raboty-horoshi-uchenye-rasskazali-ot-kakoi-raboty-umenshaetsia-mozg-5dc9402268e68b2090786cfc