Skip to main content
Yangiliklar

Амбидекстрлар — улар ким ва уни ўрганиш мумкинми?

By 21.05.2020No Comments

Сайёрадаги одамларнинг аксарияти, яъни деярли 90% ўнақай ва умумий статистиканинг 9%ни ташкил қиладиган уларнинг изидан борадиган чапақайлар ташкил қилади. Яна бир фоизи қаерга кетди ва улар кимлар, дейсизми? Бундай одамлар «амбидекстрлар» деб номланади ва ҳа, сиз янглишмадингиз – улар кундалик асосий ишларни ўнг ва чап қўли билан бир хил бажариши ва ёза олиши мумкин бўлган кишилардир.

Ҳақиқий суперқобилият!

Биз ҳозир, айтайлик, мусиқа асбобларини иккала қўлида ҳам чала оладиган мусиқачилар ҳақида айтмоқчи эмасмиз. Масалан, пианистлар, арфачилар, гитаристлар, барабанчилар ва бошқалар. Бундай «мутахассислар» шунчаки тиришқоқлик ва доимий машқ ёрдамида чап ва ўнг қўл ҳаракатини мияда синхронлаштириб, ўзига хос хусусият яратганлар. Aммо, агар бир умр пианино чалаётган бўлсангиз ҳам, сизда барибир битта «етакчи» қўл бор. Яъни, худди шу қўл билан тишингизни ювасиз, қалам билан ёзасиз, пичоқ ишлатасиз.
Амбидекстрлар, ўз навбатида, ноёб одамлардир. Aслида, уларга қайси қўлдан фойдаланишининг аҳамияти йўқ. Улар жумлани ўнг қўл билан ёзишни бошлаши ва чап қўлда давом эттиришлари мумкин ва ҳатто дастхатдаги фарқни ҳам сезмайсиз. Ёки баъзи ҳолларда, бундай одамлар тўғри тайёргарлик билан бир вақтнинг ўзида иккала қўлда ҳам ёзишлари мумкин. Яъни чап қўл жумлани бошлайди, ўнг қўл эса шу лаҳзада якунни ёзади. «Оддий» одамлар учун бу ҳақиқий сеҳрга ўхшайди, аммо амбидекстрлар учун бу ажабланарли эмас, уларнинг мияси шундай яратилган.
Олимлар узоқ вақтдан бери, аслида одамларнинг битта «етакчи» қўли бор, деган тушунчада эдилар ва ҳамма нарса энергияни эргономик тақсимлайди, деган фикрга қўшилади. Маълумки, инсон мияси икки ярим шардан иборат бўлиб, уларнинг ҳар бири муайян вазифалар учун жавобгардир. Қўлни восита қобилиятлари нуқтаи назаридан юкламани оладиган битта ярим шар, бошқа вазифани бажариш орқали иккинчи ярим шар ишини «енгиллатади». Бу энергия тақсимоти туфайли мутлақо эволюцион механизмдир. Бундан бошқа нарса эмас. Шунинг учун, ўнақайлар, чапақайлар ва амбидекстрлар фикрлаш нуқтаи назаридан бир хил одамлардир ва унча фарқ қилмайди. Фақат кимдир ўнгда, кимдир чапда, кимдир иккаласида ёзади.
Шунинг учун, буни бирданига билиб ололмайсиз, шунчаки генетик кодингиз шу тарзда ривожланган ва сизга шу шаклда ёзиш тўғри келади. Бу сарғиш, қорамағиз ёки қизил ранг билан бир хил. Aммо, ҳар доим «заиф» қўлингизни ривожлантиришда машқ қилишингиз керак – бу ҳар доим фойдалидир, чунки у мияни сигналлар учун янги маршрутлар яратишга мажбур қилади, бу эса кўпроқ пластик бўлиш ва ривожланишни англатади.

Иккинчи қўл билан тишларни тозалашни бошлашга ҳаракат қилинг, сўнгра «иккинчи» қўлингиз билан ёзишни бошланг ва аста-секин ўзингизда бу универсал сифат ривожлантиради. Aммо барибир бир хил – сиз қанчалик уринманг, амбидекстрга айланолмайсиз.
Бир қўлингиз умрингиз охиригача «етакчи» бўлиб қолади.

Манба: https://lifehacker.ru/pochemu-ambidekstry-xorosho-vladeyut-obeimi-rukami-i-stoit-li-etomu-uchitsya/