Skip to main content
Yangiliklar

Ҳақиқий эркакни тарбиялаш сирлари

By 27.05.2020No Comments

Болаларга хослик – бу аёллар эркакларга нисбатан тез-тез қайд этишни яхши кўрадиган хусусиятдир. Қизиғи шундаки, аксар ҳолларда бу қиёслов сабабсиз эмас. Бундай нуқтаи назар, хотинидан онасидек парваришни ҳаддан ортиқ талаб қилишида намоён бўладиган ҳолдир.

Шубҳасиз, эрлари уларсиз деярли ёрдамга муҳтож бўлишини ҳис қиладиган вазиятлар кўп аёлларга таниш. Бу кундалик ҳаётда мунтазам ғамхўрликни талаб қилади, доимий ташқи туртки ва ҳимояга боғлиқ. Охир-оқибат бадхулқ серсоқол киши «онасининг боласи» бўлиб чиқади.

Ҳар доимгидек, жавоблар болалик даври билан боғлиқ. Инфантилизм наслий эмас, бу инсон ўсиб улғайган даврида унда пайдо бўлган фазилатдир. Кўп ҳолларда ота-она тарбияси ўғил келажакда мустақил бўлиб етишадими ёки бола бўлиб қоладими, шуни аниқлайди.

Табиийки, бу атай содир бўлмайди. Ҳаддан ташқари ғамхўрлик, ҳимоя ёки ҳамма нарсани ўз-ўзидан қилиш истаги, бола мустақиллик ва масъулият нима эканлигини билмаслигига олиб келади.

Оналарга эркак тарбияси бўйича қандай тавсиялар берилиши мумкин?

1. Ўзингизни жабрланувчига айлантирманг. Болага кўпинча кераксиз имтиёзлар (масалан, сўнгги телефон модели) имтиёзни бериб, сиз болани умумий ишда қатнашишдан ажратасиз. Бола аксарият ҳолларда қурбонлигингизни қадрламайди ва энг ёмон ҳолатда, у бошқа одамларнинг ҳолати ва мавқеи муҳим эмас, деган фикрга келиб қолиши мумкин.

2. Севги объективлигини йўқотмасликка ҳаракат қилинг. Бола хоҳлаган нарсани қилмаслиги керак, чунки у энг яхши ва ёқимтой фарзандингиз. Бундан ташқари, боланинг қулоғига бутун мажмуани қуйиб, камчилигини кўрсатмаслик керак. Фарзандингиз билан биргаликда шахсиятни ривожлантириш бўйича иш олиб бориш, у билан биргаликда таҳлил қилиш, рефлексини ишлатиш ва ҳамдардлик кўрсатиш қобилиятини ривожлантириш керак.

3. Болада ачиниш ҳиссини тақиқламасликка ҳаракат қилинг. У синаш ва ўрганиш имкониятига эга бўлиши керак. Биринчи марта ботинкани боғлай олмаса, унга қайта-қайта уриниб кўриш имкониятини беринг. Эртами-кечми у ўрганади ва ўзи қила олади. Буни ҳар сафар у учун қилсангиз, ўзингиз беихтиёр унинг эркин вояга етишига халақит берасиз.

Ота-оналар тарбияси жуда қийин жараён. Болани катта йигит бўлиб улғайиши, масъулиятли ва мустақил одамни ўғил бўлиб етишиши учун сирли рецепт йўқ. Aсосийси, ҳар доим болани қўллаб-қувватлашга, уни шахс сифатида ҳурмат қилишга, унга ишониш ва ўсиб-улғайиш имкониятини беришга ҳаракат қилинг, уни ўзингиз билан тортқилаб юрманг.

Манба: https://zen.yandex.ru/media/mama_logoped/kak-vospitat-ne-mamenkinogo-synochka-a-nastoiascego-mujchinu-5e5799930fc21b00a5b1744f