Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон WT таэквондо ассоциацияси Бухоро вилояти бўлими ҳақида

By 14.04.2020No Comments

Бухоро вилоят таэквондо WT Федерацияси Адлия Бошқармасининг 12.12.2017 йил 144п-сонли рўйхат рақами билан қайта руйхатдан ўтган.

Вилоятда ижрочи директори Обид Аҳадов. Ушбу вилоятнинг 8 нафар ҳакамлари бевосита мамлакат миқёсидаги мусобақаларда ишлаб келаётган бўлса, 30 нафар мураббийлар иқтидорли ўсмир-ёшларга таэквондонинг сир-асрорларини ўргатиб келишади.

Мамлакат терма жамоасига муносиб номзодларни саралаб беришда ҳам мураббийларининг хизматлари катта. Бугунги кунга келиб бу вилоятида жами 1290 нафар, шундан 400 нафари аёллар, 700 нафари болалар, 250 нафари кадетлар, 170 нафар ўсмирлар, 16 ёшдан юқори бўлган 170 нафар спортчилар таэквондо билан мунтазам равишда машғулотларда қатнашишади. Вилоят спортчилари 2019 йил 3та яъни “Фужайра опен”, “Қозоғистон опен”, “Тожикистон опен” каби халқаро мусобақада қатнашган ва спортчилардан 9 нафари турли пробали медалларга эга чиққан.

Жорий йилги режага асосан вилоят спортчилари мамлакат чемпионати ва кубоги баҳсларида муваффақиятли қатнашиб Республика асосий таркиб, ёшлар ва ўсмирлар терма жамоаси сафида халқаро мусобақаларда иштирок этишни ният қилганлар.