Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон WT таэквондо ассоциацияси Андижон вилоят бўлими ҳақида

By 13.04.2020No Comments

Ўзбекистон WT таэквондо ассоциацияси Андижон вилоят бўлими 2018 йил Адлия бошқармаси томонидан қайта рўйхатдан ўтказилган.

Бўлим ижрочи директори – Муҳиддин Каримов. Вилоятда жами 1000 нафарга яқин ўғил-қизлар бу тур билан шуғулланиб келишади.

Вилоят спортчилари мамлакат терма жамоаси таркибида 2019 йил давомида 4 та турли нуфуздаги халқаро мусобақаларда қатнашишган, ундан 20 спортчи ғолиб ва совриндор бўлган, вилоятдаги турли секцияларда жами 19 нафар мураббийлар фаолият олиб боришмоқда, 2020 йилги режага кўра ҳар ойда 1 марта вилоят миқиёсида мусобақалар ўтказиб, Республика ва халқаро турнирларга муносиб спортчиларни саралаб олган ҳолда улар билан уқув йиғинлари ўтказиш кўзда тутилган эди лекин бугунги вазият туфайли мураббийлар спортчилар билан машғулотларни онлайн тарзда олиб боришяпти ва мутахассисларга видео лавхалар билан ҳисобот беришмоқда.

Ўтган йили Андижондан кадетлар терма жамоасида Абдужабборов Азизбек, Турғунтошев Муҳаммадали ва Шаробиддинова Розия, Пумсе йўналишида Кенжаев Сайдали, ўсмирлар терма жамоасида Тохиржонов Сайфуллох ва Аъзамова Моҳичехра каби спортчилар мусобақаларда иштирок этишган.