Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси Тошкент вилояти бўлими ижрочи директори Дилшод Тўрақулов билан интервью

By 20.04.2020No Comments

– Тошкент вилоятида таэквондо қай даражада ривожланмоқда?
– Вилоятимизда 2020 йилнинг январь ойида умумий йиғилиш бўлиб ўтди, унда 2019 йил якунларига кўра ишлар сарҳисоб қилиниб келгусида қилиниши керак бўлган ишларнинг йиллик иш режаси тузилди ҳамда ҳар бир туман ва шаҳарда фаолият олиб бораётган мураббийларга топшириқлар берилди. 2019 йилда энг фаол иштирок этган 15 нафар мураббий ва ва яхши натижаларни қўлга киритган 15 нафар спортчилар муносиб такдирланди. Мураббий ва ҳакамлар ўртасида назарий ва амалий семинар ташкиллаштирилди. Жорий йил режасига асосан кадетлар, ўсмирлар, катталар ўртасида ҳудудий ва вилоят биринчиликлари ўтказиладиган саналар белгилаб олинган.

Вилоятимизнинг деярли барча туман – шаҳарларида мураббийларимиз бор. Бир қатор кўзга кўринган спортчилар айнан манашу вилоятда камол топган ва насиб қилса уларнинг сафи янада ортади.

– Вилоят спортчилари учун ўқув машғулотлари ҳам ташкил этиладими?
– Албатта вилоятимиз терма жамоалари шакиллантирилиб ҳар-бир ёшлар ўртасида ўқув- йиғин машғулотлари 20 март кунигача ўтказилди. Шукндан сўнг бутун дунёни ларзага солаётган COVID-19 коронавируси туфайли юртимизда карантин эълон қилинди ва биз шу сабабли бу даврида ўқув машғулот дарсларини масофавий онлайн тарзда олиб боряпмиз. Вилоятимиз барча мураббийлари билан ҳар куни телеграм орқали боғланиб назорат қилиб боряпмиз.

– Вилоятда шуғулланиш учун шароитлар етарлими?
– Вилоятимизнинг асосан Ангрен, Чирчиқ, Бекобод шаҳарларида шуғулланиш учун шароитлар мавжуд спорт жиҳозлар етарли, бироқ энг зарур бўлган электрон жиҳоз қисман мавжуд эмас. Қолган ҳудудларимизда шуғулланиш учун мактаб залларидан фойдаланилмокда ва бу ерларда спорт жиҳозлар қониқарли даражада.

– Вилоятда Республика миқёсидаги мусобақаларни ўтказиш режаси борми?
– Вилоятимизда Республика ва Халқаро мусобақаларни ўтказишни 2022 йилга режалаштириб турибмиз. Албатта бу учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.

– Вилоятнинг кечаси ва бугуни ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
– Вилоятимизда 1996-1999 йиллларда 2 нафар мураббий устозларимиз вилоятнинг Ангрен шаҳрига таэквондони олиб келиб ривожлантиришни бошлашган. 2000-2008 йилларда Ангрен, Чирчиқ шаҳарларида атиги 5 нафар мураббий фаолият юритиб бу турни кенгайтириш учун бел боғлашди ва бугунги куцнда манашу ҳаракат ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Таэквондога қизиқувчи ёшлар сафи ортиб борди. Хозирги кунда вилоятнинг деярли барча туман шаҳарларида 30га яқин мураббийлар фаолият юритиб уларнинг қўл остида 1900 га яқин спортчилар шуғулланиб юқори натижаларга эришишмокда. Жумладан: Спортчиларимиздан Жасур Бойқўзиев Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпионати совриндори. Абдуллаева Умида Осиё чемпиони, ўсмирлар Олимпия ўйинлари совриндори. Мамадибрагимова Динора Жаҳон чемпионати совриндори. Осипова Светлана Осиё ўйинлари совриндори бор ва уларнинг издошлари ҳам яқин орада ўзларини намоён этишади.

– Вилоят мураббийлари ва ҳакамлари ҳақида тўхталиб ўтсангиз?
– Тажрибали мураббийлардан Ахмедов Боходир, Собиров Пахлавонжон, Азимов Адхамжон, Каримов Аброр, Мавлянов Фурқат кабилар ўз маҳорати билан вилоятимизни республика миқиёсида энг кучли учликда ушлаб туришибди десак хато булмайди. Ҳакамларимиздан мамлакат тажрибасига эга бўлган Сирожиддин Бойматов, Асадбек Халиков, Жавохир Данабаев ҳамда вилоят тажрибасига эга 13 нафар ҳакамлар иқтидорли спортчиларимизни адолат ила саралаб уларни Республика миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этишлари учун катта ёрдам беришмоқда.

– Вилоят раҳбари сифатида нима қилишим керак деб ўйлайсиз?
– Вилоят раҳбари сифатида айтаманки ҳали амалга оширмаган ишларим бисёр аввало селекция қилиш, спортчиларни саралаш, спортчиларни ўқув-йиғин машғулотларига жалб қилиш, натижакор спортчи-мураббийларни рағбатлантириш, Халқаро мусобақаларга юбориш кабиларни янада кучайтириш мақсадида ҳомий топиш, ота-оналар ва хомийлар билан ишлашни олдиндан режа қилиб олганман ва ушбу ишларимни янада жадаллаштиришга бел боғлаганман. Ҳар бир мураббийларнинг залида доян ва электрон жихозлар бўлиши учун харакатдаман қолаверса асосий максадимиз олимпия ўйинларида иштирок этиш ва натижа кўрсатишдан иборат. Бу учун барча имкониятларимизни ишга соламиз.

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати