Skip to main content
Yangiliklar

Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги спортчиларимизни огоҳлантирди

By 22.04.2020No Comments

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон Миллий антидопинг агентлиги карантин пайтида шуғулланаётган спортчиларга муҳим баёнот билан чиқди.

Ташкилот уй шароитида машғулотлар олиб бораётган спортчиларга допинг қоидаларини бузмаслик ва уларга қатъий риоя қилишни тавсия қилди.

«Ҳурматли спортчилар ва мураббийлар,

Коронавирус пандемияси кўплаб спорт тадбирларини, жумладан энг йирик спорт мусобақалари бўлмиш 2020 йилги ёзги Олимпия ва Паралимпия ўйинларининг ўтказилишини кейинги йилга қолдирилишига сабаб бўлди.

Ҳозирда барча спортчиларимиз уй шароитида мустақил равишда, мураббийлар ҳамда шифокорларнинг онлайн назорати ва кўмаги остида машғулотларни бажаришда давом этишмоқда.

Карантин давомида ўз спорт қобилиятингизни сақлаш мақсадида яратилган шароитлардан унумли фойдаланишингизни, спорт тартибига қатъий риоя қилишингизни ҳамда спортда тақиқланган дори-дармонлар ва моддаларни истеъмол қилмасликни сўраймиз«, – дейилади Миллий анти-допинг агентлиги баёнотида.

 

olympic.uz