Юртимизнинг кўзга кўринган спортчилари, устоз ва мураббийлар, федерация раҳбарияти ватандошларимизни хотиржамликка чақиришмоқда. Ҳурматли юртдошлар, ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган оқилона чора-тадбирлар орқали коронавирус устидан ғалаба қозонишимизга ишонамиз. Бунинг учун барчамиз бирлашишимиз ва энг асосийси карантин қоидаларига риоя қилиб, уйда қолишимиз лозим!