Skip to main content
Yangiliklar

Уйда қолинг, латифа айтинг! Навбат Озода ва ака-ука Аббосхоновларга

By 11.04.2020No Comments

Карантин вақтида зерикиб қолмаслигингиз учун Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси юртимиздаги барча таэквондочилар учун янги лойиҳада иштирок этишни таклиф этади. Спортчилар уй шароитидаги жисмоний машғулотлардан бўш вақтда спортга оид латифалар айтиб юборишлари лозим.

Бу танлов карантин вақтида кайфиятни кўтаришга хизмат қилади. Энг яхши латифа айтган уч нафар таэквондочи карантин тугаганидан сўнг ассоциация томонидан махсус совға билан тақдирланади. Барча иштирокчиларга омад тилаймиз!

Бунга қадар терма жамоа аъзолари Светлана Осипова, Жасурбек Жайсунов, Нигора Турсунқулова, Сардор Тоиров, Дмитрий Шокин, Мадинабону Маннопова, Улуғбек Рашитов ва Чарос Қаюмова латифа айтишганди. Навбат Озода Собиржонова ҳамда Юнусобод туманида таэквондо билан шуғулланиб келаётган ака-ука Ҳумоюн ва Саидхон Аббосхоновларга келди.

 

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати