17 апрель куни Ўзбекистон таэквондо ассоциацияси вилоят федерациялари билан ишлаш буйича мутахассис Хусниддин Ходжамқулов томонидан худудий федерациялар раҳбарлари билан бирга онлайн йиғилиши ўтказилди. Йиғилишда вилоятларда карантин даврида қандай ишлар амалга ошириляпти, Вилоят раҳбарлари томонидан сўралган интервью масаласида ўз вақтида жавоб беришлари, жорий йилнинг 10 май куни пумсе бўйича онлайн тарзда бўлиб ўтадиган Европа очиқ чемпионатига иштирок этмоқчи бўлган спортчилар ҳақида ва спортчилар ўртасида спортга тегишли латифалар челленджига жиддий ёндошишлари ҳақида гапирилди ва ҳафтанинг ҳар сешанба жума кунлари шундай йиғилишлар давом этиб турилиши келишиб олинди.
Ушбу йиғилишда Қашқадарё вилояти раҳбаридан ташқари барча вилоят раҳбарлари иштирок этишди.
??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати