Skip to main content
Yangiliklar

Тонгни қандай қилиб хайрли ўтказиш мумкин?

By 28.04.2020No Comments

Масофадан туриб ишлаш фаровонлигингиз ва бардамлигингизга таъсир қилишини пайқадингизми? Ўз вақтида ётасиз, етарлича ухлайсиз, аммо эрталаб уйғониш сиз учун ҳақиқий азобга айланадими? Сизга эрталаб бақувват, кучга тўлган ва янги иштиёқ билан ишга тайёр бўлишингиз учун баъзи маслаҳатларни тайёрладик.

Деярли ҳар бир карантиндаги одам одатдаги бирламчи иши шундай: кимдир уйқудан олдин севимли телевизион томошаси учун «ўтиради» ва тонгга яқин ухлайди, кимдир ташвиш ва стрессдан кам ва узлуксиз ухлайди. Уйқуни тунда амалга ошириш кераклигини ёдда тутинг. Мия шундай ишлайдики, у эрталаб соат 22:00 дан 7:00 гача кучини тиклайди. Агар у ўзининг «маъмурий функциясини» бажармаса, у шунчаки «адаша» бошлайди – демак, бўшлик, бефарқлик ва кучсизлик ҳисси вужудга келади.
Хўш, кун бўйи ҳушёр бўлиш, айтишгандек, уйғонибоқ куйлаш ва эрталаб йиғламаслик учун қандай қилиб уйғониш керак?
Қуйидаги тасдиғини топган усулларни ўқинг ва уларга амал қилинг.

1. Уйқуга ётишдан олдин ёмон нарсаларни ўйламанг

Уйқуга ётишдан олдин уй ёки иш билан боғлиқ муаммолар ҳақида кўп ўйлайсизми? Aгар ундай бўлса, у ҳолда ухлашни қийинлаштираётганингизни ҳам пайқадик. Оддий қоидани ёдда тутинг: ўтган куннинг барча ташвишлари, шубҳалари ва муаммоларини тўшакдан ташқарида қолдиринг. Ётишдан олдин фақат яхшилик ҳақида ўйланг. Aлбатта, муаммоларингиз шу билан тугаб қолмайди, лекин ишонинг, тетик ва бардам чоғингизда улар билан ишлаш осонроқ бўлади.

2. Бир вақтнинг ўзида уйғониш ва уйқуга ётиш

Карантин ҳолатида одамлар бироз ҳузур-ҳаловатга берилишади: чунки йўлга вақт сарфламаяпти, шу сабаб бироз ётиб, мизғиши мумкин. Соғлиғингиз ва кундалик тартибингизни мувозанатда сақлаш учун ушбу қоидани асос қилиб олинг. Ҳа, сиз ирода кучини кўрсатишингиз керак ва ўзингиз билан курашиш ҳар доим ҳам осон бўлмайди, аммо соғлиғингиз хавф остида қолади. Ётаётган ва уйғонаётган вақтингизни татибга солинг.
«Бойқушлар» тоифасига кирувчи одамлар ҳам бор – улар тунда куч ва иш қобилияти ўсаётганини ҳис қилишади ва эрталабгача компьютерда ўтириб чиқишади. Психологлар, агар хоҳламасангиз ҳам, уйқуга ётишингизни маслаҳат беришади. «Уйқу эшиклари» деб аталадиган нарсалар мавжуд, уларда уйқу келиши ҳар 3-4 соатда бошланади ва бу вақтда ухлаб қолиш сиз учун энг осони бўлади.

3. Жисмоний машқлар қилишни одат қилинг

Ҳатто 5 дақиқали чигалёзди машқлари ҳам кун бўйи сизни тетик тутиши мумкин. Хитойлик донишмандларда «чаққон бармоқлар – тезкор тафаккур» деган сўз бор, бу митти моторча иш ва мия фаолияти ўртасидаги боғлиқликни англатади. Бир неча хил чўзилиш ва мослашувчан машқлар онгингизни тиниқлаштиради ва танангизни тартибга солади.

4. Уйқудан олдин ва уйғонганингиздан сўнг, бир стакан сув ичинг

Узоқ яшашнинг сири уйғонгандан кейин дарҳол оч қоринга бир стакан сув ичишдир. Сув бир неча дақиқада танани уйғотишга қодир: унинг ёрдамида лимфа, қон айланиши ва сийдик ҳайдаш тизимлари фаоллашади ва ҳатто иммунитет кучаяди.
Кечаси чанқаб уйғонмаслик учун ётишдан олдин сув ичишни унутманг.

5. Ўзингизга ортиқча «беш дақиқа» берманг

Сигнал чалингандан сўнг дарҳол уйғониш одатини шакллантиринг. Тўшакдан туришни бир неча дақиқага тўхтатганингизда, танангизни бошқа стрессга дучор қилиб қўясиз. Ушбу жараённи бироз осонлаштириш учун будильнигингизга ўзингиз ёқтирган мусиқа қўйиб қўйишни ёки уйқуни кузатадиган ва муваффақиятли уйғонишингизни таъминлайдиган махсус иловани юклаб олиш кераклигини маслаҳат берамиз.

Ушбу оддий кўрсатмаларни қўллашни бошланг ва бир неча кун ичида уларнинг самарадорлигини сезасиз. Ухлашнинг муҳим қоидалари ҳақида унутманг: ётишдан олдин, барча севимли гаджетларингизни ўчиринг, ёмон нарсалар ҳақида ўйламанг, китоб ўқишга ўрганинг – ўқиётганда ухлаб қолиш жараёнини бир неча бор тезлаштирасиз. Соғлом уйқу камида 8 соатдан кам бўлмаслиги керак.

 

olympic.uz