Skip to main content
Yangiliklar

Тараққиёт нимага олиб келди?

By 23.04.2020No Comments

Замонавий технологиялар инсоният ҳаётини бир неча бор ўзгартирди. Ўзгаришлар спортни ҳам четлаб ўтмади. 1980 йилдан бери технологик тараққиёт ва спорт бир-бирига боғлиқ давом этиб келмоқда. Мақолада сиз учун спортни ривожлантириш ёки ўйин қоидаларига таъсир кўрсатган энг муҳим янгиликларни саралаб олдик.

Ҳаммасини ҳисоблаб чиқади. “Cyclops” электрон тизими

Aгар теннисни яхши кўрсангиз, унда сиз “Cyclops” электрон тизими имкониятлари ҳақида эшитгансиз. У тўп тўрга тегганида баланд сигнал чиқаради. “Cyclops” – беш-олти горизонтал ёруғлик нурларини йўналтирадиган кичик қути. Ускуна корт четига ўрнатилади.

Теннисчилар ўйин давомида жуда фаол бўлишини ҳамма билади ва баъзида ҳакамларга ўйин пайтида коптокчанинг тўрга тегиб кетган ёки кетмаганлигини аниқлаш жуда қийин кечарди. Aммо “Cyclops” ихтироси туфайли ҳакамлар ниҳоят эркин нафас олишди.

“Hawk-Eye” ҳамма нарсани ҳукм қилади

Бу 2006 йилда жорий этилган яна бир теннис ихтироси. “Hawk-Eye” технологияси видеони аниқ 3D-расмга айлантиради ва тўпнинг таъсир қилиш нуқтасини кўрсатади. 2006 йилга қадар ҳакамлар ва теннисчилар кўпинча тўп майдонга тушдими ёки йўқми, дея кўп баҳс олиб боришган. Бир қатор муваффақиятли синовлардан сўнг, “Hawk-Eye” йирик теннис мусобақаларида қарор қилишда ажралмас атрибутга айланди. Бу тизим челленж номи билан ҳам машҳур.

Фотофиниш

Сиз бунга ишонмайсиз, лекин 1890 йилда Лондондаги пойгада биринчи бўлиб отлардан қайси бири биринчи бўлиб югурганини тушуниш учун фотофиниш қўлланилган.

Фотофиниш биринчи марта расман 1912 йилда Стокгольмда бўлиб ўтган Олимпия ўйинларида қўлланилган. Ўшандан бери у вело ва мотоспорт ҳамда енгил атлетикада ажралмас атрибутга айланди. 1926 йилда яна бир ноу-хау эълон қилинди: Дания компанияси фотофиниш билан хронометраж бирлаштирган қурилма билан дунёни таништирди. Ўша пайтдаги ушбу инновацион камера биринчи марта фақатгина 1952 йилда – Осло Олимпиадасида ишлатилган.

Aлбатта, тараққиёт ҳали ҳам тўхтамайди ва тизим доимий ўзгаришларга дуч келди – 1990 йилда плёнкали аппаратлар рақамлиларига алмаштирилди.

Кёрлинг. Ҳаммаси полтозалагич ҳақида

Маълумки, кёрлингда спортчилар тошни осон сирпантирадиган юпқа сувли плёнка ҳосил қилувчи музни ишқалайдиган махсус чўткалардан фойдаланадилар. 2010 йилда Ванкувер Олимпиадасида канадалик кёрлинг жамоаси янги авлод «полювгичлар»дан фойдаланишди. Бунинг натижасида муз янада самарали иситилди. Aгар оддий чўтка билан спортчилар музни 1-2 даражага қиздиришга муваффақ бўлишган бўлса, янги ихтиро билан бу кўрсаткич 3 даражагача етди. Натижада, Канада эркаклар жамоаси 2010 йилги ўйинларда олтин медални қўлга киритди.

Юқори технологиялар материаллари

1932 йилда синтетик толаларни ишлаб чиқариш бошланди, бу ҳам спортга таъсир кўрсатди. Чунки кийим-кечак, пойабзал ва спорт анжомлари мукаммалликнинг муҳим қисмидир. Йигирманчи асрнинг иккинчи ярмида бир нечта спорт компаниялари дарҳол ишлаб чиқаришда синтетик толаларни қўллаш билан шуғулланишди. Шундай қилиб, “Speedo” компанияси 1956 йилда нейлондан тайёрланган биринчи сузиш костюмларини чиқарди. Ва америкалик Боб Гор “GORE-TEX” мембранасини ихтиро қилди. Бу намликнинг ўтишига йўл қўймайди ва инсон танасидан буғ чиқармайди. Ушбу технология ҳанузгача спортчилар учун ташқи кийимларни ишлаб чиқаришда кенг қўлланилади.

Aммо шуни таъкидлаш керакки, янги материаллар нафақат жиҳозлар, балки спорт атрибутлари учун ҳам фойдаланилди. Бу эса янги дунё рекордларини ўрнатишга имкон берди.

Қизиғи шундаки, замонавий спортда энди табиий матолар қолмайди.

Mini – спорт анжомлари ташувчи автомобил

Миниатюрали автоуловлар нафақат болалар учун ўйинчоқ, балки бир қарашда шундай кўриниши мумкин, аммо Олимпия ўйинларида ажралмас «ёрдамчи» ҳамдир.

“MINI Cooper” автомобиллари Буюк Британия тимсоли ҳисобланади. Шунинг учун ушбу модел 2012 йилдаги асосий спорт тадбири учун танланган бўлиб, у 4 баравар кичрайди. Ихтирочилар автомобилни шунчаки Mini MINI деб номлашди. 2012 йилдаги Лондон Олимпиадасидаги ихтиро спорт инвентарлари учун транспорт вазифасини бажарган.

Wi-fi ва спорт

Замонавий одамнинг ҳаётини энди интернетсиз ва унга Wi-fi орқали уланишсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Спортда биринчи марта Wi- fi стадионларда кенг қўлланила бошланди. «Манчестер Сити» футбол клуби ўзининг периметри ҳажмида Wi-fi стадионини тақдим этди.

Кўплаб замонавий стадионлар радиоўлчовли махсус карталар билан жиҳозланган. Бунинг ёрдамида онлайн тарзда мухлислар ҳаракатини кузатишингиз мумкин. Ушбу маълумотларга кўра, стадион маъмурияти егуликлар ва болалар майдончаларининг жойлашишини ҳисоблаб чиқиши, шунингдек, хизмат кўрсатиш ҳажмини ошириши мумкин.

Ҳакамларга видео ёрдам тизими


Қисқартирганда, у VAR деб ҳам номланади. Бу тизим футбол технологияси бўлиб, у бош ҳакамга видеотакрордан орқали қарор қабул қилишга ёрдам беради. Тизим қарама-қарши масалаларни кўриб чиқиш ва ҳакамнинг тўғри қарор қабул қилишига ёрдам беради: гол уриш қоидаларини бузиш, пенальтилар вазияти, қизил карточканинг нотўғри кўрсатилиши (иккинчи сариқ билан эпизодлар ҳисобга олинмайди) ва жазоланган футболчиларни аниқлашдаги хатолар (карточка билан жазоланадиган қўполлик қоидабузарлик содир этган бўлса).

2018 йилда бир қатор синовлардан сўнг, видеотакрор тизими футбол қоидаларига киритилган.

olympic.uz