Skip to main content
Yangiliklar

Таиланд ва Малайзия оғир атлетика федерациялари Токио-2021 ўйинларидан четлатилди

By 06.04.2020No Comments

Халқаро оғир атлетика Федерацияси санкциялар қўмитаси антидопинг қоидаларини бузгани учун Таиланд ва Малайзия оғир атлетика федерацияларини дисквалификация қилди.

Таиланднинг 18 ёшгача бўлган спортчилари беш ойга, катталар терма жамоаси эса 11 ойга мусобақалардан четлаштирилди. Шунингдек, Таиланд терма жамоаси Олимпия ўйинлари қачон ўтказилишидан қатъи назар ўйинлардан четлатилди. Таиланд оғир атлетика федерацияси статуси 2023 йилнинг 1 апрелига қадар тўхтатилди.

Малайзиялик атлетлар ҳам IWF шаъфелигидаги мусобақадан сўнг 5 ой давомида ўтказиладиган мусобақалардан четлатилишди. Улар ҳам Таиланд каби Токио-2021 ўйинларида иштирок этмайдилар.

 

olympic.uz