Skip to main content
Yangiliklar

Тафаккур гулшани: Барҳаётлик учун кураш

By 25.04.2020No Comments

Ҳаёт барҳаётлик учун курашдир…
М. М. ПРИШВИН

Ҳаёт ўлимни ҳеч қачон писанд қилмайди. Ўлим рўпарасида у қаҳқаҳа уради, қўшиқ айтиб, рақсга тушади, қуради, теради ва севади. Фақат ўлимнинг ўзини алоҳида ажкратиб қарасак, унинг бўм-бўшлигини кўриб, хижолат тортамиз.
Р. ТАГОР

Ўлим инсон учун ҳеч нарса эмас, чунки биз бор пайтимизда ўлим бўлмайди, ўлим бор жойда эса биз бўлмаймиз.
ЭПИКУР

Одам фақат мен мавжудман, деб билганда эди, ўлим ҳақида ҳеч қандай тасаввурга эга бўлмасди.
Э. КОНДИЛЯК

Донишманд одам умрининг охирига бориб ўлимнинг фақат четдан қараганда, яқин кишилари учунгина даҳшатли эканини, ўзи учун эса ҳеч нарса эмаслигини, қандай туғилган бўлса худди ўшандай кетишини тушунади…
М.М.ПРИШВИН

Ҳаёт билан видолашаётган пайтда ўлим даҳшати сезилмайди, фақат қон ва тана ўлим билан олишиши, унга қаршилик кўрсатиши мумкин, ақл-идрок эса лоқайд ва бефарқ томошабин бўлиб тураверади.
Э. КАПИЕВ

Одамларнинг ўлим деган нарсани билиши аслида уларнинг ўлимдан бехабарлиги важидап унчалик қўрқинчли туюлмайди; қазо вақтининг ноаниқлиги абадиятга ўхшаб кетади.
Ж. ЛАБРУЕР

Табиат бизга ўлим ҳақида ўйламаслик салоҳиятини ато этган, акс ҳолда, олам ҳаракатдан тўхтаб қолган бўларди.
Ф. ГВИЧЧАРДИНИ

Ўлим муқаррарлигини ҳаммамиз ёдда тутишимиз ва бинобарин, мангу барҳаёт бўлиб қолиш ишончи билан яшашимиз керак.
Ф. ГВИЧЧАРДИНИ

Агар бизга ўлимни ёки ҳеч қачон ўлмасликни танлаш зарур бўлиб қолса, ҳеч биримиз аниқ бир қарорга келолмасдик. Табиат ўлимни муқаррар қилиб, бизни бу мушкулотдан халос этган.
Ж. ЛАБРУЕР

Ўлимнинг муқаррарлигини ҳамма билади, аммо у яқин эмаслиги туфайли ҳеч ким ўлим ҳақида ўйламайди.
АРАСТУ

Ўлолмайман, деб ташвиш тортманг: вақт-соат етганда табиатнинг ўзи бунга яхшилаб ўргатиб қўяди; сиз учун ҳам ҳаммасини ўзи ҳал қилади, бу ҳақда бош қотириб юрманг…
М. МОНТЕН

Ўлямдан қўрқиш ҳам, қўрқмаслик ҳам мумкин — у муқаррардир.
И. ГЁТЕ