Хади Саеи Олимпиада ўйинларида иккита олтин медаль олган 6, жами учта медаль олган 4 таэквондочидан бири ҳисобланади.
У Сиднейда ўтган 2000 йилги олимпия ўйинларида 68кг вазн тоифасида, 24 ёшида дебют қилади ва бронза медалига сазовор бўлади. Бу эронлик таэквондочилар учун Олимпиададаги дастлабки медаль бўлиб тарихга кирган.
2004 йил Афинадаги Олимпиадада Саеи барча рақибларини мағлуб этади ва олтин медалга эга чиқади. Шу тариқа эронлик таэквондочи илк бор Олимпия ўйинлари ғолибига айланади.
2008 йил Пекиндаги мусобақага қаҳрамонимиз 80кг вазн тоифасида ташриф буюради ва 32 ёшда бўлишига қарамай иккинчи бор олтин медални қўлга киритишнинг уддасидан чиқади. Шундай қилиб Хади Саеи икки карра Олимпиада чемпиони бўлган биринчи эронлик таэквондочига айланади. Қизиғи эронлик таэквондочилар Олимпия ўйинларида ҳозирга қадар жами 6та медални қўлга киритишган. Саеи ҳисобида 3та медаль бор.
Хади Саеи 1999 ва 2005 йилларда Жаҳон чемпиони бўлган. 2002 йил Осиё ўйинларида, 2006 йил Осиё чемпионатида тенгсиз бўлган.
2020 йил январь ойида Хади Саеи таэквондо бўйича Эрон терма жамоасининг техник менеджери этиб тайинланди.
ХАДИ САЕИ
Туғилган санаси: 10 июнь 1976 йил.
Туғилган жойи: Рей, Эрон.
Эришган ютуқлари:
Олимпия ўйинлари
Сидней-2000 – бронза
Афина-2004 – олтин
Пекин-2008 – олтин
Жаҳон чемпионати
Эдмонтон-1999 – олтин
Гармиш-Партенкирхене-2003 – кумуш
Мадрид-2005 – олтин
Пекин-2007 – бронза
Осиё ўйинлари
Пусан-2002 – олтин
Доха-2006 – бронза
Осиё чемпионати
Амман-2002 – кумуш
Бангкок-2006 – олтин
Ғарбий Осиё ўйинлари
Теҳрон-1997 – олтин