ХХI аср – юқори технологиялар даври. Бугунги кунда улар шунчалик тез ривожланмоқдаки, уларга мослашишга улгура олмаяпмиз. Гарчи мода гаджетлари, ижтимоий тармоқлар ва сунъий интеллект ҳаётимизни анча соддалаштирса-да, одамлар бунга тобора кўпроқ қарам бўлиб, вазифаларни мустақил равишда бажара олмай қолишяпти. Бу ҳар қандай мобил иловалардан тортиб «ақлли» тизимларгача электрон ёрдамчилар бўлиб, бизни ортиқча фикрлашдан халос қилади.
Ҳозирча ўзимиз дастурларни бошқаряпмиз ва нимани ва қачон қилиш кераклигини айтяпмиз. Aммо бу хизматлар маълумот тўплаш ва уларни сақлаш қобилиятига эга. Улар тезда буни ўрганиб олади ва жуда тез орада эҳтиёжимизни билиб, ҳатто бизнинг иштирокимиз ҳам керак бўлмай қолади.
Тасаввур қилинг: эрталаб уйғонганингизда, ақлли уй пардаларни очади, полни иситади, раковина олдида турганингизда сувни ёқади ва ошхонага келганингизда севимли овқатларингиздан нонушта тайёрлайди …
Қолоқ қарашларимизни ўзгартириб, ишни бировга топшириш ёқимли эмасми? Aйниқса, одамларни табиатан дангаса деб ҳисобласангиз. Борадиган йўналишимизни биздан кўра яхшироқ йўналтирадиган, офисда ҳам, ишлаб чиқаришда ҳам онлайн тизимлардан бош тортмайдиган навигаторлардан фойдаланишдан мамнунмиз. Бу бизга кўп вақтни тежашига ишонамиз ва бу ҳеч қандай муаммо эмас деб ўйлаймиз. Ҳақиқатдан шундай, чунки сунъий интеллектни ҳаддан ташқари кўп ишлатишда ҳақиқий хавф бутунлай бошқача. У ҳаётий кўникмаларни йўқотиш билан боғлиқ. Мисол учун, агар бирор сабабга кўра телефонимиз камида бир кун ишламаса ёки номаълум жойга бориб қолсак, ваҳима босади. Биз муҳим одамлар билан боғлана олмай қолишдан қўрқамиз, A нуқтадан Б нуқтасига қандай етиб боришни билмаймиз, энг оддий маҳсулотлар ёки хизматларга тўловни қандай амалга оширишни билмаймиз. Қулай гаджетлар ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айланиб бўлган. Шунинг учун улар тўсатдан ишламай қолса, нима қилишни тасаввур ҳам қила олмаймиз. Бундай одат натижасида охир оқибат ҳамма нарса қандай ишлашини тушунишдан тўхтаймиз ва буни сунъий интеллектга уқтира олмаймиз.
Aфсуски, тараққиётни тўхтатиш қўлимизда эмас ва буни амалга оширишнинг имкони йўқ. Юқори технологиялар оламига мослашиш ва ўз вақтида таҳдидларни тан олишни ўрганиш кифоя. Бу зарур, чунки яратилган тизимлар ҳали тўлиқ ишонса бўладиган даражада мукаммал эмас. Aгар эҳтиёт бўлмасангиз ва ўзгаришларга риоя қилмасангиз, инсоният машиналарни енголмайдиган глобал технологик урушларга дуч келиши мумкин. Бундай оқибатларнинг олдини олиш учун доимий равишда таҳлил қилиш ва фақат биздаги мавжуд ҳамма нарсани йўқотиш хавфига эга бўлмаган ривожланиш стратегияларига риоя қилиш керак.
Манба: https://ai.lenta.ru/articles/article3