Skip to main content
Yangiliklar

Спорт таълим муассасаларида масофавий машғулотлар давом этмоқда

By 01.04.2020No Comments

Ҳозирги вазиятни инобатга олган ҳолда барча соҳаларда бўлгани каби спорт соҳасида ҳам карантин даврини мазмунли ўтказиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳар Миробод туман жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда туман ҳокимлиги билан биргаликда COVID-19 вирусига қарши курашиш бўйича маслаҳатлар бермоқда.

Ҳар куни ярим соат жисмоний машқларни бажариш, спорт билан шуғулланиш баҳорги касалликларга қарши иммунитет ҳосил қилиш, қон айланиши жараёнини тезлаштиради ва инсонни руҳан мустаҳкамликка эришишга ёрдам беради. Бундан ташқари, бадан тарбия танада ортиқча ёғларни ҳосил бўлишининг олдини олади.

Шунингдек, тумандаги барча спорт таълим муассасалари ўқитувчилари ҳамда спорт иншоотидаги тренерлар масофавий машғулотларни ўташмоқда.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати