Skip to main content
Yangiliklar

Спорт таълим муассасалари тарбияланувчилари карантин даврида машғулотларни тўхтатишгани йўқ

By 14.04.2020No Comments

Қашқадарё вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармасига қарашли барча спорт таълим муассасаларида карантин сабаб, спортчи-ўқувчилар уйларидан туриб, тренерлари томонидан берилаётган юкламаларни бажаришмоқда. Хусусан, Чироқчи туманидаги 1-сонли болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари ҳам уй шароитида масофа орқали устозлари кўрсатмаларига амал қилиб, машғулотларга зўр беришган.

Айни пайтда Чироқчи туманидаги мазкур БЎСМда 2 526 нафар ўғил-қизга 60 нафар тренер спорт сирларини ўргатиб келмоқда.

Карантиннинг илк кунларида 1-БЎСМ директори Фарҳод Жуманов бошчилигидаги меҳнат жамоаси бир кунлик иш ҳақларини хайрия тадбири учун ажратишди. Бундан ташқари БЎСМ жамоаси тумандаги бир қатор маҳаллаларда, туман марказий деҳқон бозорида, тиббиёт бирлашмасида 5 000 донадан ортиқ тиббиёт ниқобларини аҳолига бепул тарқатдилар.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги
Матбуот хизмати