Skip to main content
Yangiliklar

Роппа-роса 3 йил олдин “Қозоғистон Опен”да таэквондочиларимиз 16та медаль қўлга киритишган эди

By 22.04.2020No Comments

2017 йилнинг 22 апрель куни Қозоғистоннинг Атирау шаҳрида “Қозоғистон Опен” мусобақаси бўлиб ўтганди.

Унда қатнашган ўзбекистонлик таэквондочилар 16та медалга эга чиқишганди.

Катталар тоифасида Зария Қосимова барча рақибларини мағлуб этиб чемпион бўлганди. Мафтуна Эргашева кумуш, Суҳроб Бобобеков, Саидолим Нўъмонов ва Динорахон Мамадибрагимовалар бронза медалларини қўлга киритишганди.

Ўсмирлар тоифасида эса 4та олтин, 3та кумуш ва 4та бронза қўлга киритилган. Бугунги кунда катталар терма жамоамиз аъзоси Мадинабону Маннопова олтин медалга сазовор бўлганди.

“Қозоғистон Опен-2017” ўзбекистонлик таэквондочилар қўлга киритган медаллар:
Катталар
Зария Қосимова – олтин
Мафтуна Эргашева – кумуш
Суҳроб Бобобеков – бронза
Саидолим Нўъмонов – бронза
Динорахон Мамадибрагимова – бронза

Ўсмирлар
Мадинабону Маннопова – олтин
Мирсаид Тожибоев – олтин
Интизор Абдуалимова – олтин
Милана Голубева – олтин
Дониёр Йўлдошев – кумуш
Дониёр Маҳкамов – кумуш
Зуҳра Очилова – кумуш
Муҳайё Сирожиддинова – бронза
Шаҳзод Сайфиев – бронза
Шаҳбоз Мирғиёсов – бронза
Муштарийбегим Мавлонова – бронза

??? Ўзбекистон таэквондо WT ассоциацияси матбуот хизмати