Skip to main content
Yangiliklar

“Пумсэ” бўйича “Тошвилспорт” онлайн кубоги бўлиб ўтади

By 20.04.2020No Comments

Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси ташаббуси билан 2020 йил 20 апрелдан 26 апрелгача таэквондо WT спорт турининг “Пумсэ” йўналиши бўйича “Бошқарма кубоги” мусобақаси онлайн тартибда бўлиб ўтади. Ушбу мусобақада ёши ва жинсидан қатъий назар иштирок этиш мумкин.

Мусобақани ўтказиш тартиби.

1. Олинган видео лавҳада исми фамилияси, яшаш манзили ва ким бўлиб ишлайди ёки ўқийди айтиб ўтинг
2. Видео лавҳа монтаж қилинмаган холда жўнатинг.
3. Олинган видео лавҳалар +99893 6292470 рақамларининг телеграм манзилларига жўнатилади.
4. Олинган видеолар танлови ташкилий қўмитаси томонидан кўриб чиқилади.

Мусобақада иштирок этиб 1, 2, 3-ўринни эгаллаганларга Тошкент вилояти жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси томонидан қуйидаги совғалар топширилади

1 ўрин – Микротўлқинли печь
2 ўрин – Тефал сув қайнатиш қурилмаси
3 ўрин – Таэквондо спорт жиҳози

Ҳурматли юртдошлар Ҳукуматимиз томонидан эълон қилинаётган чеклов ва карантин қоидаларига риоя қилиб ўз уйларимизда ўтирган ҳолда.

 

#online_pumse
#uyda_sport