Skip to main content
Yangiliklar

Пумсе бўйича I онлайн мусобақа ўтказилади

By 13.04.2020No Comments

Бутунжаҳон таэквондо Федерацияси ва Европа таэквондо Уюшмаси томонидан 4-10 май кунлари Пумсе бўйича I онлайн Европа очиқ чемпионати бўлиб ўтади.

Ушбу Европа очиқ чемпионатида бутун дунё таэквондочилари иштирок этишлари мумкин. Мусобақада қатнашишни истаган спортчилар worldtkd.simplycompete.com сайтида рўйхатдан ўтишлари керак бўлади.

Мусобақада таэквондочилар комплекс машқларни видео орқали онлайн тарзда бажаришади. Видеолар халқаро ҳакамлар томонидан кўриб чиқилиб баҳоланади.

Ушбу мусобақага Испаниянинг Daedo компанияси ҳомийлик қилмоқда.