Skip to main content
Yangiliklar

Пресс машқлари

By 10.04.2020No Comments

Бугун пресс машқларини бажарамиз!
Йога гиламларини тўшанг, агар улар бўлмаса, нормал ҳолатда ётинг ?
1. Текис ётиб, қўлларни бош орқасига қўямиз. Оёқларни ўзимизга тортиб, танани озгина эгиб, тортинамиз. Шу машқни 20 марта такрорлаймиз.


2. Айнан шу ҳолатда турамиз ? Деярли худди шу нарсани такрорлаймиз, фақат энди оёқларни эгмасдан кўтарамиз ва қўлларимизни оёқ тарафга тортамиз. 15 марта такрорлаймиз.


3. Ҳали ҳам шу ҳолатда қоламиз. Қўлларни бирлаштирамиз. Оёқларимизни иложи борича букмасдан кўтарамиз. Туширамиз. Ҳаракатни 15 марта такрорлаймиз.


4. Энди айланамиз!Тиззаларимизни эгиб, кейин қўлларимизни бошимиз орқасида ушлаб, танамизни уларга тортамиз. 30 марта такрорлаймиз.


5. Охирги машқ! Ерга ётиб, тирсакларимизга суяниб, оёқларимизни тўғрилаймиз ва бу ҳолатда 30 сония давомида ушлаб турамиз. Эътибор беринг! Танани тўғри текис чизиқда ушлаб туриш керак!

 

olympic.uz