Skip to main content
Yangiliklar

Пандемиянинг мода оламига таъсири

By 16.04.2020No Comments

Олимпия ўйинлари мисолида форматни қайта кўриб чиқиш

Ўзгаришлар, аввало, одамлар билан тез-тез гавжум бўлишини олдини олиш ва шу тариқа вирус тарқалиш хавфини камайтириш учун мода билан боғлиқ тадбирлар формати ва частотасига тегишли. Шунинг учун «Олимпия ўйинлари» формати кўриб чиқилмоқда. Яъни, Нью-Йорк, Париж, Милан ва бошқа турли хил мода ҳафталиклари ўрнига бутун дунё учун битта жойда битта ҳафталик ўтказиш таклиф қилинмоқда.

Мода оламининг Интернетга тўлиқ ўтиши ҳам кўриб чиқилади.

Бу аллақачон тўлиқ онлайн бўлган Шанхай мода ҳафталигида синовдан ўтган. 150 бренд ўзларининг янги маҳсулотларини стриминг платформалари орқали намойиш этишди, моделлар ўрнига машҳур маҳаллий блоггерлар ва инфлюенсерлар чиқишди.

Шу билан бирга, Москвада шунга ўхшаш «тадбир» ташкил этилди.

– Бу вақт чегараларини йўқ қилади ва янги реаллик эшикларини очади, – деб ёзади россиялик дизайнер Ирина Трубина. – Тез орада биз брендлар виртуал намуналарни, коллекцияларни қандай намойиш этишларини ва дизайнни ёқтирадиган одамлар ҳақиқий буюмга буюртма бериш имкониятини кўрамиз.

Бироқ ҳаммага ҳам оптимизм етишмайди ва инқироз даврида кўпчилик ишлаб чиқарувчилар ва мода уйлари асосий эътиборни ресурсларга таъсир қиладиган фаолиятни ўзгартиришлари керак эди.

Шундай қилиб, баъзилар уйида ниқоблар ва санитария воситаларини ишлаб чиқариш бошланди.

Мавжуд ишлаб чиқариш қувватларига асосланиб, бир вақтлар парфюмерия ишлаб чиқарган энг йирик ишлаб чиқарувчилар санитария воситалари ва тиббий ниқоблар тайёрлашга киришдилар.

Масалан, “Armani Group” аллақачон тиббий форма ишлаб чиқаришга бутунлай ўтди.

“Prada” концерни ҳам 80 минг дона кийим-кечак ва тиббиёт ходимлари учун 110 минг ниқоб буюртмасини бажарди.

Францияда машҳур “Dior”, “Guerlain” ва “Givenchy” атирлари ишлаб чиқарадиган фабрикалар асосида LVMH компанияси вирусга қарши курашда ҳар ҳафта ўз ҳиссасини қўшадиган 50 тонна санитария воситасини ишлаб чиқаришга қарор қилди.

Ниҳоят, Британиянинг “Burberry” бренди ушбу ҳаракатга қўшилиб, Йоркшир шаҳридаги фабрикасини ўзининг дистрюбитерлик тармоғидан фойдаланган ҳолда 100 минг ниқоб ва кийим-кечак ишлаб чиқаришга тайёрлигини эълон қилди.

«Бу биз кўрган энг йирик корпоратив масъулият ҳисси. Умумий имкониятлар учун ишлаш технологияси ва қобилиятига эга корхоналар бу имкониятдан фойдаланиши керак», – дейди «Interbrand Консалтинг» коспаниясидан Ребекка Робинс.

«Коронавирус – бу ўзларининг бизнеслари барқарорлиги ва мослашувчанлигини сақлаб қолиш учун компаниялар кутилмаган ҳолатларга тайёр бўлишли кераклигининг сўнгги эслатмаси», – дейди GIO тадқиқот маркази таҳлилчиси Келси Мариан.
Бошқа бир таҳлилий компания “McKinsey” мослашувчанлик ва соҳани онлайн равишда ўтказиш муҳимлигини шундай таъкидлади: «Aгар бу инқирознинг тикланиш босқичида амалга оширилмаса, келажакда улар зарар кўради».

Онлайн тизимга ўтишнинг аҳамиятини узоқ вақтдан бери интернет-савдо фаол ривожланаётган Хитойда тушуниб етилган. Масалан, Тао Вао видео-чатлар кенг тарқалган бўлиб, улар одатдаги трафикни 7 мартага кўпайтирдилар.

Эҳтимол, ушбу соҳа Интернет маконига тўлиқ ўтиши арафасида тургандирмиз. Бундан кейин нима бўлади – фақат вақт кўрсатади.

Манба: https://www.bbc.com/russian/news-52283164

olympic.uz