Олимпия ўйинлари тарихий ҳодиса сифатидаги афсоналар қатори ҳар доим инсоният эътиборини жалб қилиб келган. Кўплаб таниқли шахслар ушбу спорт анжуманини яқин тарихда тиклашга ҳаракат қилишди, аммо фақат француз гуманисти Пьер де Кубертен ана шундай шарафга муваффақ бўлди.
XIII асрда «Де Aрт Гимнастика» (гимнастика санъати) билан шуғулланаётганда, таниқли жамоат арбоби Матео Палмиери ва унинг ватандоши, шифокор Иероним Меркулиалис биринчи бўлиб уриниб кўрди, бироқ уларнинг ғояси давлат томонидан муносиб қўллаб-қувватланмади.
Бундан ташқари, ХV асрда Баден юристи Иоханесс Аквилла ҳам тарихдан илҳомланиб, Швейцарияда «Олимпия кўргазмали чиқишлари»ни ташкил қилди. Худди шу асрда Aнглия прокурори қирол раҳнамолигида Олимпия ўйинлари деб номланган мусобақа ўтказди. Унда барча ҳаваскорлар кураш, от спорти ва бошқа спорт турлар бўйича мусобақаларда қатнашишди. Шунингдек, бу ерда «фестиваль» ва маданий қисмларга алоҳида эътибор қаратилди – спорт мусобақалари рақслар, ярмаркалар ва мусиқа каби ўйин-кулгилар билан бирга ўтказилди. Бу анъана кенг миқёсда бўлмаган, аммо қарийб 100 йил давом этган.
Ниҳоят, ўйинларни тиклаш ғоялари ушбу қадимий анъана «талмудлари»(иудаизмда муқаддас ҳисобланадиган кўп жилдли диний ёзувлар тўплами)га бағишлаган ХVI-ХVIII асрлардаги кўплаб файласуфлар асарларида тасвирланган. Улар орасида – Ф. Шиллер, Ж.Ж. Руссо, Д. Уэст, Гутс-Мутс, Эрнст-Курциус ва бошқалар номини учратишимиз мумкин.
Тарихнинг ўзи Олимпия ўйинлари тикланиши учун энг муносиб лаҳзани «кутган» деган туйғу пайдо бўлди. XIX аср бошларида дунёдаги иқтисодий ўсиш «тўлқини» пайтида кўплаб Европа мамлакатларида спортга алоҳида эътибор берила бошланди. Дунё бўйлаб спорт федерацияларини битта ташкилот байроғи остида бирлаштириш ғояси пайдо бўлди.
Aйнан шу вазифа Франциянинг таниқли жамоат арбоби барон Пьер де Кубертеннинг зиммасига тушди. Сорбоннанинг фалсафа факультетини битирган Пьер бутун умр Қадимги Юнонистон тарихидан ҳайратланиб яшади. Айниқса, эллинистик даврдаги спорт маданияти ва унда атлетларнинг «тана»сига қойил қоларди. Сорбоннада ўқиётганда Пьер аввал курсдошлари билан турли секциялар ташкил қилиб, тана ва руҳнинг уйғун ривожланиши ўртасидаги боғлиқликни кузатди.
Улкан шахс сифатида шакллангач, 1888 йил 1 июнда у жуда улкан иш қилди. Шунда дунёда кўплаб мамлакатларда жисмоний тарбия машғулотларини жорий этиш бўйича қўмита пайдо бўлди.
У тинимсиз ишларди. 1890 йилгача якдил қарорни қабул қилган кўплаб одамлар билан ёзишмалар қилди ва унинг иши беиз кетмади.
«Ҳеч нарса ихтиро қилишнинг ҳожати йўқ,» – деди у. «Ҳамма нарсани аллақачон юнонлар ихтиро қилган. Ҳатто «Олимпия ўйинларини тиклаш» деган тушунча менга ҳам аниқ туюлади. Тайёр шаклни оламиз, уни янги таркиб билан бойитамиз. Биз тайёр чиройли маросимни ўтказамиз. Уни замон талабларига мослаштирамиз. Қисқаси, чиройли афсонани бугунги кун талаблари билан уйғунлаштирамиз. Aлбатта, мен қийинчиликка чидайман. Олдинда жуда катта иш турибди. Aммо принципиал жиҳатдан шундай.
«Қайта тикланган ўйинлар!» – бу сўз чиройли, романтик жаранглайди ва менимча, шундай бўлиб қолади. Гап шундаки, ҳаммаси атамада эмас. Муҳими, унинг мавжудлигида. Юнонлар бизга уялтириб қўймайдиган қизиқарли вазифа топширдилар. Келинг, тажриба орттирамиз. Aсрлар оша ўтказадиган саломимиз бўлсин …»
«Келинглар, қуролланиш пойгасини эшкак эшувчилар пойгаси билан қарама қарши қўямиз. Энг асосийси, яккалик эмас, балки жамоавий пойга бўлсин. Бу жуда кўп маънога эга. Турли миллат вакиллари стадионларда учрашиб турсин. Бу кескин, муросасиз кураш бўлсин. Aммо кураш тинч ўтади. Унинг номи, бу кураш «Олимпия ўйинлари», деб аталади. Ўйинлар. Олимпия. Бу номнинг ўзи бизга келди. Бошқа бирон бир нарсани ихтиро қилишнинг иложи йўқ ва керак ҳам эмас.”
olympic.uz