Сабр қилишни ва кутишни билган киши ғалаба қозонади. Ғолиблар муҳокама қилинмайди. Йўл пиёда босиб ўтилади. Бу ибораларнинг барчаси ҳаётида камида бир марта йўқотишга учраганларга яхши маълум. Чунки ҳақиқатда ғалаба учун йўл биринчи таассуротдан кўра анча мураккаб. Ҳар бир киши учун бу ўзига хос бўлади. Ниятингизга эришиш – профессионал спорт орқалими, юристлик карьерасиданми ёки оналикми, қаердан боришингиз муҳим эмас, асосийси, энг юқори таназзулдан кейин ҳам ҳаракат қилишга ёрдам берадиган куч топишдир.
Спортчилар ирода, феъл-атвор ва тўғри мотивация қандай қилиб ажойиб натижаларга эришиши борасида ажойиб намунадир. Баъзида жароҳатлар шунчалик жиддий бўладики, ҳеч ким унинг катта спортга қайта олиш имкониятини билмайди. Aммо ажабланарли томони шундаки, катта хоҳиш ва ўз устида ишлаш уларга ўрнидан тура олишга ва спортга қайтишга ёрдам беради. Шунинг учун спортчиларидан ўрганадиган нарсалар кўп.
Хўш, муваффақиятга эришиш йўлида қандай кўникмаларга муҳтожмиз?
1. Энг зўр бўлинг, ва албатта, муваффақият қозонасиз
Мотивация сабаблари кўп бўлиши мумкин. Масалан, спорт билан вазн йўқотиш учун шуғулланишингиз, соғлиғингизни яхшилаш ёки ишдан чалғитадиган восита сифатида фойдаланишингиз мумкин. Aммо шуни билингки, эски мотивация энди иш бермайди ва биз шунчаки таслим бўламиз.
Нима қилиш керак? Спорт усталари тавсияларига амал қилинг: бундан кейин ҳам ҳамма нарсани «медаллар шодаси учун» қилинг. Бу ерда спортдаги ғалабалар назарда тутилмаган, лекин охиригача эришганингизда у олинадиган ҳар қандай мукофот бўлиши мумкин. Спортчилар мусобақаларда иштирок этиш ва рақибларни енгиш учун шуғулланишар экан, сиз ҳар куни ўз маҳоратингизни ошириш учун ҳаракат қиласиз. Ҳеч ким ҳеч қачон уларни сиздан тортиб олмайди ва мукофот сизни кутиб турмайди.
2. Ғалаба визуализацияси
Ғалабага эришиш йўлидаги яна бир ажралмас қадам бу аниқ визуализация. Бирор нарса тақдим этиш пайтида мия жисмоний машқлар пайтидагидек фаол бўлмайди. Машҳур “Psychology Today” журнали экспертларидан бири Энжи ЛеВан шундай дейди:
«Ментал қиёфалар миянинг когнитив жараёнларига таъсир қилади: “моторча”ни бошқариш, эътибор, идрок, режалаштириш ва хотира. Визуализация пайтида мия бизни ҳаракатга тайёрлайди».
Леваннинг сўзларига кўра, мунтазам психологик машғулот мотивацияни оширади ва самарадорлигини кучайтиради. “Моторчамизни” яхшилайди ва психофизикамизни муваффақият учун тайёрлайди. Шу сабабли, спортчилар ҳар доим ўз фикрида мусобақалар ва мураккаб усулларни акс эттиришади.
Спорт психологларининг таъкидлашича: агар ғалаба қозонишни истасангиз, буни ҳис қилиш, ўзингизни маррага етказиш ва олдиндан ғалаба қозонгандек ҳиссиётларни бошдан кечиришингиз керак.
3. Медитация
Ҳаётда муҳим йиғилиш, лойиҳа тақдимоти ёки воқеа олдидан нега тез-тез «йиғилиб» туролмаймиз? Бунинг сабаби ҳаддан ташқари банд бўлган онг ва юқори ҳиссий стрессдир. Aгар керак бўлса, бармоқни босганда тинчланишни ва ўзимизга яна ишончни ҳис қилишни ўргатадиган ягона одат – бу медитация. Енгил атлетикачи, 1976 йилги Олимпиада олтин медали совриндори Брюс Женнер бу усулни эътиборсиз қолдирмасликни маслаҳат беради. Ҳақиқатан ҳам ҳузур-ҳаловат қобилияти психологик ҳолатни яхшилашга ва стрессни енгишга ёрдам беради. У ҳар доим мусобақадан бир соат олдин медитация қилиш учун ўзига куч топди ва ғалабага тайёрланди.
4. Фикрларни тўлиқ бошқариш
Ички мулоқот доимо қобилиятимизга шубҳа туғдиради. Спортчининг ҳам, оддий кишиларнинг ҳам катта вазифаси бу ёқтирмайдиган одамининг овозини ўчиришдир. Салбий фикрларни бошқаришни ўрганинг ва шундан кейингина барчаси ишлай бошлайди.
Спорт психологи Антонис Хацигеоргиадиснинг сўзларига кўра: «Илҳомлантирувчи ички монологлар спортчиларни рақибларидан устун қўяди». Спорт психологиясида олиб борилган изланишлар шуни кўрсатадики, «ички инструктаж» спортчиларга ўз техникаси ва кўникмаларини қайта ишлашда ёрдам беради ҳамда берилган вазифа ва машғулотлар режасини бажариш учун ички мотивация уйғотади. Бундан келиб чиқадики, онг хатти-ҳаракатларни бошқаради ва агар фикрларимизни тартибга солишни ўргансак, уларни назорат қила оламиз.
Спортдаги муваффақият ҳаётдаги каби 90% кайфият ва «психологик саломатлик»ка боғлиқ. Қолган 10% бу танадир. Шу сабабли, бу ҳолатга фақат руҳан бақувват спортчилар эришиши, уни сақлаб туриши ва тиклаши мумкин.
Натижа, биринчи навбатда, онгимизда шаклланади ва шундан кейингина физиологиямизга сигнал беради. Шунинг учун нафақат танани, балки психикани ҳам тартибга солинг. Бу сизга ҳар доим ҳаёт мусобақаларида ғолиб бўлишга ёрдам беради!
olympic.uz