Skip to main content
Yangiliklar

Оддий оиланинг оддий фарзанди – Олимп сари йўлда

By 14.04.2020No Comments

Чэнь Чжун – 1982 йил 22 ноябрь санасида Чин ўлкасининг Хэнань қишлоғида дунёга келган. Таэквондо бўйича Хитой терма жамоаси аъзоси… Тоғдек орзу қилсанг ҳеч бўлмаганда қирдек беради дейишади. Чжун бошқа болаларга нисбатан спортни кеч бошлади яъни 13 ёшидан илк сабоқларни олди ва секин-аста таэквондога меҳр қўйди.

Ҳар кунлик машғулотларни тинимсиз бажарар, мураббийсини ҳоли жонига қўймасди. Ўсмирлар, ёшлар ва катталар орасида бир неча бор мамлакат чемпиони бўлди. Халқаро турнирлар, турли нуфуздаги мусобақалар уни метиндек тоблаб борди. 67 кг вазнда мусобақаларда қатнашди. 1998 йилдан бошлаб у учун катта спорт эшиклари очилди айнан мазкур йилда Осиё ўйинлари ва Жаҳон чемпионатида бронза медали совриндори бўлди. 2000 йил Сидней мезбонлик қилган Олимпия ўйинларида олтин медали соҳиби бўлди.

Ғалаблар серияси кетма-кет давом этди. Чэнь 2001 йил Жаҳон чемпионатида кумуш шунингдек Жаҳон кубогининг бош совринига эга чиқди. 2002 йил Жаҳон кубогини ўзида сақлаб қолди ва Осиё ўйинларида навбатдаги Осиё ўйинларида шохсупанинг иккинчи поғонасидан жой олди. 2003 йига келиб у дунё биринчилигида учинчи бўлди. 2004 йил Афина оилмпиадасида ҳам у ўз сўзини айтиб иккинчи бор оилмпия чемпиони бўлди. 2006 йил Осиё ўйинларида у олтин медаль унга тегишли эканлигини исботлади. 2007 йил Жаҳон чемпиони.

“Мен ўз йўлимни ўзим танладим, бу йўлда кўп қоқилдим, изландим. Ҳаётда фақат олдинга қараб интилиб яшаш кераклигига амин бўлдим,” – дейди Чэнь Чжун.