Яқин келажакда рақамли технологиялар болаларнинг таълим жараёнига бўлган интеграциясидан қочиб қутула олмаймиз. Шу сабаб, бугунги кунда асосий савол – бу ўқувчининг гаджетлар билан доимий алоқада бўлишидан таълим жабр чекмаслигига ишонч ҳосил қилиш.
Гаджетлар меъёрида
Кириш маълумотларини тўғри баҳолаш ва фақат муносибини танлаш – бу бугунги мактабларда ўқитилиши керак бўлган нарса. Бусиз мактабда гаджетлардан фойдаланишнинг афзалликлари ҳақида ҳеч қандай савол туғилмайди.
Агар бола смартфондан фақат маълум вақт давомида фойдаланса, бундан ҳам кўп афзалликларга эга бўлиши борлиги исботланган. Aсосийси, қанча вақт фойдали эканини аниқлаш. Бунинг учун тадқиқот маълумотларидан фойдаланамиз.
Солдатова ва Вишнева 5 ёшдан 6 ёшгача бўлган болалар учун гаджетлардан фойдаланишнинг мақбул вақти кунига 1 соатгача, 7 ёшдан 11 ёшгача бўлган ўқувчилар учун – 1 соатдан 3 соатгача, кичик ўспиринлар (12-13 ёш) учун – 3 дан 5 соатгача эканини аниқлади.
Смарт-мактаб
Ҳозирги вақтда «E-learning» тушунчаси мавжуд – бу техник воситалардан фойдаланган ҳолда таълим олишга қаратилган муайян муҳитни яратиш. Гап шундаки, болалар смартфон ёрдамида маълумотни мустақил излашни ўрганишлари керак.
Масалан, бугунги кунда баъзи мактабларда «тескари синф» усули аллақачон амалда. Биз ундан миннатдормиз. Унда дарслар одатдагидек ўтмайди: ўқитувчи ўқувчиларга мавзуга тегишли маълумотларни топширишни буюради ва кейин уни синф билан биргаликда таҳлил қилади.
Ўқув жараёнида смартфонлардан фойдаланадиган болалар унга кўнгилочар восита сифатида муносабатда бўлмасликлари жуда муҳимдир.
Савол туғилади: одатдаги дарсликлар нима бўлади? Биз шундай жавоб берамиз: уларнинг ўрнини оммавий очиқ онлайн курслар эгаллайди.
Манба: https://www.vedomosti.ru/
olympic.uz