Skip to main content
Yangiliklar

Нима учун шеринг-иқтисодиёт кейинги беш йил ичида ўсади?

By 22.04.2020No Comments

Шеринг – инглизча «to share» феълидан олинган бўлиб, “улашиш” деган маънони англатади. Шеринг-иқтисодиёт – бу технологиялар ва онлайн платформалар ёрдамида яратилган янги иқтисодий бизнес-моделдир.

Ушбу модел туфайли бугунги кунда барча турдаги хизматларни тақдим этадиган кўплаб турли хизматлар мавжуд: буюмларни сотишдан тортиб, квартирани сотишгача.

Шеринг-иқтисодиётнинг ўзига хос хусусияти интернетдан фаол фойдаланиш ҳисобланади. Транзакцияларни тезлаштириш учун истеъмолчи ва хизмат кўрсатувчи провайдер ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатишга ёрдам берадиган махсус онлайн хизмат ва платформалар қўлланилади.

Биргаликдаги истеъмолда иқтисодиётининг ривожланишини белгиловчи бир неча асосий трендлар мавжуд.

Демография

PwC (халқаро консалтинг ва аудиторлик компанияси) томонидан ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, шеринг ечимларидан одатда 18 дан 24 ёшгача ёш қизлар, вояга етмаган болаларнинг ота-оналари ва ўртача даромадли уй бекалари фойдаланади.

Шунингдек, 2019 йилда Жаҳон иқтисодий форуми маълумотлари яна бир демографик устунни кўрсатди. Унга кўра кекса одамлар бундай хизматларнинг ёрдамига тобора кўпроқ мурожаат қилишмоқда.

Ҳокимият эътибори

Давлатлар шеринг-иқтисодиётни тартибга солишга қизиқиши ортмоқда. Масалан, бугунги кунда бундай платформалар ноқонуний маълумотларни тарқатиш ва муаллифлик ҳуқуқини бузиш ҳуқуқига эга эмас.

Классифайдлар, деб аталадиган нарсалар, яъни реклама берувчилар ҳам тартибга солинади. Хусусан, 2018 йилда Дания “Airbnb” ижарага квартира берганлардан мажбурий солиқ ундиришни жорий этди. Ҳокимиятга фойдаланувчилар эмас, балки онлайн хизмат ҳисобот бериши шарт.

Декларацияланган қиймат

Хусусий хизматлар ва ишлатилган маҳсулотлар бозори тубдан янги босқичга кўтарилди. Одамлар уйдан чиқмасдан ҳамма нарсани квартирадан тортиб, маиший техника жиҳозларигача сотиб олишлари мумкин.

Aммо бу ерда онлайн платформанинг интерфейси ҳам муҳим омил ҳисобланади: керакли нарсани топиш учун фойдаланувчи қанча тугмачани босиши керак бўлса, хизмат шунчалик муваффақиятли бўлади.

Супериловалар машҳурлик касб этмоқда, улар ичида дўконлар, етказиб бериш хизматлари, ўйинлар ва бошқа кўп нарсаларни топишингиз мумкин.

Манба: https://www.vedomosti.ru/

olympic.uz