Skip to main content
Yangiliklar

Навоий вилояти таэквондо WT федерацияси ҳақида

By 25.04.2020No Comments

Навоий вилояти таэквондо WT федерацияси 2014 йил ноябрь ойида қайта рўйхатдан ўтказилган.

Вилоятда таэквондо WT тури кенжа турларқаторидан жой олган бўлиб бугунги кунда 4 нафар ҳакамлар фаолият олиб боради ва улар Мамлакат миқёсидаги мусобақларда иштирок этади.

Вилоят секцияларида жами 14 нафар мураббийлар машғулотларини ўтказиб келишмоқда. Бугунги кунга келиб вилоятнинг шаҳар ва туманларида жами 36 секция бор ва уларда 750 нафардан зиёд спортчилар шуғулланиб келишади.

Вилоят спортчилари деярли барча ёш тоифаларида ташкил этиладиган Мамлакат чемпионатлари ва Республика турларида бевосита қатнашиб келмоқда. 2019 йилда “Таиланд опен” Халқаро турнирида вилоятдан 10 нафар спортчи иштирок этиб улардан уларнинг совриндолар сафидан жой олган. Жумладан 3 та олтин 3 кумуш 4та бронза медаллари Навоий виляоти таэквондочиларига тегишли бўлган. Жорий йилнинг 14-15 март кунлари Россия Федерацияси Москва шахрида ташкил этилган Халқаро турнирда 3 нафар спортчи иштирок этиб 2та олтин, 1та бронза медали соҳиби бўлган.